Жаҳон

11 ойлик чақалоқ икки ҳафта ўтиб тирик топилди

Колумбиядаги авиаҳалокатда, шунингдек, 4, 9 ва 13 ёшли болалар ҳам омон қолган.

11 ойлик чақалоқ икки ҳафта ўтиб тирик топилди

 

Колумбия жанубида авиаҳалокатдан икки ҳафта ўтиб, тўрт нафар бола тирик топилди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

 

Болалар ҳарбийлар, ўт ўчириш бригадалари ва фуқаро авиацияси вакилларидан иборат қутқарув гуруҳи томонидан Какета провинциясидаги қалин ўрмонда топилган.

 

1 май куни эрталаб Араракуарадан Сан-Хосе-дель-Гуавьярега йўл олган «Cessna 206» самолёти двигателидаги носозлик туфайли авария сигналини ишга туширди. Самолётда етти киши бўлган.

 

«Ҳарбийлар томонидан синчковлик билан олиб борилган қидирув ишларидан сўнг биз Гуавьярдаги авиаҳалокатда бедарак йўқолган тўрт нафар болани топдик. Бу бутун мамлакат учун қувончдир», — деб ёзди президент Густаво Петр Twitter'даги саҳифасида.

 

Афсуски, ҳалокатда учувчи ва яна уч нафар катталар ҳалок бўлди. Уларнинг жасадлари самолёт ичидан топилган. 13, 9 ва 4 ёшли уч бола ҳамда 11 ойлик чақалоқ омон қолган.

 

Қутқарув операциясини мувофиқлаштирган фуқаро авиацияси бошқармасидан олинган дастлабки маълумотларга кўра, болалар самолётни тарк этиб, ёрдам излашга кетган.

 

Қутқарувчи итлар ёрдамида ўрмондан болалар еган мевалар қолдиқлари ва ўсимликлардан ҳимоя қилиш учун қурилган кулбалар топилди. Қутқарув операциясига ҳарбийлардан ташқари Колумбия Ҳарбий-ҳаво кучларининг бир неча самолётлари ва вертолётлари сафарбар этилган.

 

custom img

Туркияда қулаган ракета Эрон билан боғлиқ эмас — Эрон ТИВ

Анқара ҳаво ҳудуди бузилишига қарши чоралар кўришини маълум қилди.

custom img

Эрон миллий футбол жамоаси мураббийи Австралиядан бошпана сўради, жамоа Эронга қайта олмайди — CNN

Аввалроқ  Эрон миллий жамоасининг беш нафар бошқа футболчисига Австралия ҳукумати гуманитар визалар берган эди.

custom img

Германиянинг Иорданиядаги ҳарбий базаси Эрон ракеталари зарбасига учради — Spiegel

Немис ҳарбийлари жойлашган казармалар зарбага учраган, улар ҳужум пайтида бошпаналарда бўлган, ҳеч ким жабрланмаган.

custom img

Эрондаги мактабга АҚШ ракетаси зарба бергани аниқланди

Вашингтон бу ҳалокатли ҳужумга АҚШ жавобгар бўлиши мумкинлигини, аммо мактаб атайин нишонга олинмаганини маълум қилган.

custom img

Тожикистон Президенти Эрон олий раҳбарига табрик йўллади

Имомали Раҳмон Россия Президенти Владимир Путин ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевдан кейин Мужтабо Хоманаийни табриклаган учинчи давлат раҳбари бўлди.

custom img

Эрон ядровий дастурини ҳарбий йўл билан йўқ қилиб бўлмайди — Аббос Ароқчи

Эрон ТИВ раҳбари va Исроилга қарши қанча керак бўлса шунча ҳужум қилишга тайёрлигини билдирди.

custom img

Трампнинг маслаҳатчилари уни Эронга қарши урушдан чиқиш йўлини топишга ундамоқда — The Wall Street Journal

Маслаҳатчилар нефть нархларининг ошиши ва узоқ давом этадиган можаро сиёсий норозиликка сабаб бўлиши мумкинлигидан хавотирда.

custom img

Трамп ва Путин Эрондаги урушни якунлаш масалаларини кўриб чиқди

Украинадаги вазиятни ҳал қилиш бўйича ҳам музокара ўтказилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"