Cаломатлик

Куз яқин: Шамоллаш мавсуми олдидан иммунитетни қандай кўтарамиз?

Мутахассислар вирусдан ҳимояловчи 7 та табиий маҳсулотни тавсия қилди.

Куз яқин: Шамоллаш мавсуми олдидан иммунитетни қандай кўтарамиз?

Юртимизда ёзнинг жазирама кунлари аста-секин ортда қолиб, салқин куз яқинлашмоқда. Биламизки, бу фаслда кўпчиликни шамоллаш касаллиги безовта қилади. Бунга эса аксарият ҳолларда организмда иммунитетнинг пастлиги сабаб бўлади.

 

Қуйида вирус ва бактериялардан самарали ҳимояловчи ва иммунитетни мустаҳкамловчи 7 та табиий маҳсулот ҳақида маълумот берамиз.

 

1. Ер қалампири. Табиатда патоген бактериялар, вируслар ва паразитлар ривожланишига тўсқинлик қилувчи ўсимликлар кўп. Бу хусусият улар таркибидаги махсус моддалар — “фитонцидлар” билан боғлиқ. Ушбу модда мўл бўлган озуқа маҳсулотларини истеъмол қилиш иммунитетни ошириш билан бирга, саломатликни мустаҳкамлайди.

 

Ер қалампири – ана шундай табиий антибиотик. У узоқ вақтдан бери халқ табобатида қўлланилиб келмоқда ва антибактериал ҳамда қонни тозалаш хусусиятлари туфайли алоҳида қадрланади. Қолаверса, бу табиий маҳсулот сафро ҳайдайди. Яллиғланишга қарши курашиб, балғам ажралишига ёрдам беради.

 

Агар у овқатга қўшиб истеъмол қилинса, ошқозон-ичак трактининг яхшиланиши ва қонда қанд миқдорининг пасайишига ёрдам беради.

 

2. Пиёз ва саримсоқ. Агар иммунитетингиз кучли бўлишини истасангиз, бу икки маҳсулот дастурхонингизда доимо бўлиши керак. Чунки аксарият бактериялар, вирус ва паразитлар пиёз ва саримсоқдан “қўрқади”.

 

Ўзига хос ҳиди бўлишига қарамай, улар мунтазам равишда таомномага киритилиши зарур, айниқса, мавсумий шамоллаш пайтида.

 

3. Занжабил. Эсингизда бўлса, коронавирус пандемияси даврида у олтинга тенг маҳсулотга айланган эди. Сабаби занжабил вирусларнинг олдини олиш ва улардан ҳимоялаш учун ажойиб хусусиятга эга. Айтганча, у ҳомиладор аёлларда кўнгил айнишини камайтиришда ҳам жуда фойдали.

 

Бунинг учун тозаланган занжабилни қобиғи билан бирга лимонга аралаштириб, хамир тайёрланади. Сўнг уни оз миқдорда асал билан қориштириб, кичик қолипларга солинади ва музлатичга қўйилади. Сўнг ундан чой қилиб ичилса, иммунитетни тез кўтаради.

 

4. Хантал. У ҳам ажойиб табиий антибиотик. Хантал фитонцидларнинг кучли зарядини ўз ичига олиб, иммунитет тизимини мукаммал даражада рағбатлантиради.

 

5. Турп. Табиий антисептик маҳсулот бўлиб, дезинфекциялаш хусусиятига эга. Қолаверса, уни тез-тез истеъмол қилиш иммунитетни мустаҳкамлайди.

 

6. Клюква. иммун тизими учун ажойиб фойдали резавор. Шунингдек, клюква сафро чиқишини рағбатлантириб, кайфиятни кўтаради. Ушбу мевани истеъмол қилишнинг энг яхши усули — ундан музлатилган ва майдаланган ҳолда ширинлик ёки ичимлик тайёрлаш.

 

7. Сабзи шарбати. Унинг таркибида селен, фосфор, магний, йод каби фойдали модда ва витаминлар бўлиб, танада қон айланишини яхшилайди ва иммунитетни кўтаради. Бундан ташқари, сабзи шарбати иситмани тушириб, оғиз бўшлиғидаги бактерияларни йўқ қилишга ёрдам беради.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"