Ўзбекистон

Маданий ва Маърифий телеканаллар: янги форматлар ва халқаро ҳамкорлик

Марказий Осиё мамлакатлари ОАВ раҳбарлари ва мутахассислари ўртасида замонавий медиа ва халқаро лойиҳалар муҳокама қилинди.

Маданий ва Маърифий телеканаллар: янги форматлар ва халқаро ҳамкорлик

Ислом цивилизацияси марказида "Марказий Осиё: умумий маънавий маърифий мерос – умумий келажак” халқаро конгресси доирасида "Маданий ва Маърифий телеканаллар: янги форматлар ва халқаро ҳамкорлик мавзуда йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Конгресс доирасидаги илм ва инновация, анъана ва технология уйғунлашган янги форматдаги шўба йиғилишида Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ОАВ раҳбарлари, телеканаллар продюсерлари ва соҳа мутахассислари иштирок этди.

 

Юқори даражада бўлиб ўтган йиғилиш қизғин кечди. Тадбирнинг бош ғояси –оммавий ахборот воситалари, хусусан маданий-маърифий телеканаллар фаолияти самарадорлигини ошириш, Марказий Осиё мамлакатларининг маънавий ва маданий меросини тарғиб этиш, илмий ва маърифий қадриятларни кенг ёритиш, шунингдек, глобал медиа маконида халқаро ўзаро ҳамкорлик платформасини яратишдан иборат.

 

Мазкур шўба йиғилиши қадимий қўлёзмалардан тортиб то интеллектуал алгоритмларгача бўлган йўл – бу нафақат технология, балки тафаккур эволюцияси экани таъкидланди.

 

Шунингдек, рақамли даврда ОАВ нинг ўрни ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди. Марказий Осиё давлатларининг хусусий ва давлат телеканалларидан ташриф буюрган мутахассислар ўз мамлакатларидаги телеканаллар ва уларнинг фаолияти ҳақида маълумот берди.

 

Бўлиб ўтган йиғилиш давомида маданий-маърифий телеканалларнинг замонавий медиа майдонидаги ўрни, ҳужжатли фильмлар, халқаро контент алмашинувни кенгайтириш, интерактив дастурлар ва рақамли медиаларни ривожлантириш, қўшма медиапроектларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Шунингдек, тадбир доирасида Ўзбекистонда маданий-маърифий телеканалларнинг ривожига бағишланган видеолавҳа намойиш этилди. Тадбир ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқот ва савол-жавоб шаклида якунланди.

 

“Марказий Осиёнинг тарихий ва маданий мероси: ягона ўтмиш – умумий келажак” халқаро конгресси 15- ноябрь кунига қадар давом этади.

custom img

Тошкентда “Грузия маданияти кунлари”: икки давлат маданий ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда

Тадбир Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги маданий ҳамкорликни ривожлантириш ва санъат, театр, кино ҳамда рақс йўналишларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш мақсадида ташкил этилди.

custom img

Фарғонада сув таъминоти ходими фуқаролар томонидан калтакланди

Жабрланган ходимга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар идорасига хабар берилган.

custom img

Хорижлик фуқаро Ўзбекистонга спорт озуқаси кўринишида синтетик гиёҳвандлик моддасини олиб кирмоқчи бўлди

Мазкур гиёҳванд моддаларни қабул қилиб олиши керак бўлган шахс Бектемир туманида қўлга олинган.

custom img

Ўзбекистонда ҳаво совиши ортидан метан заправкалар иши яна чекланади

10 март, сешанба куни соат 16:00 дан бошлаб Республикадаги метан заправкалар фаолиятига вақтинча чеклов жорий этилади.

custom img

Ўзбекистонда икки ой ичида 45 та жиноий гуруҳ фаолияти тўхтатилди

Шунингдек, 3150 та жиноят иши қўзғатилган, 2934 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган ва 980 нафар шахсга қамоқ эҳтиёт чораси тайинланган.

custom img

Сурхондарёда мактаб ўқитувчиси катта миқдорда наркотик модда сотаётганда қўлга олинди

Шунингдек, Сирдарёда тожикистонлик наркокурьерлар чагарадан улоқтирган 6 сумка наркотик моддани қабул қилиб олган икки шахс ушланди.

custom img

Тошкентда вояга етмаган ўғилларига машина берган ота 5 суткага қамалди

Ҳужжатсиз автомобил бошқарган болалар сабаб қўшнилар уларнинг отаси билан гаплашмоқчи бўлган, аммо эркак улар билан жанжаллашиб, ҳақорат қилган.

custom img

Тошкентда ўқувчилар каналдан кўприк йўқлиги сабабли қувурлар орқали ўтишга мажбур бўлмоқда

Ҳокимлик Салар канали устида янги кўприк қурилиши яқин кунларда бошланишини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"