Ўзбекистон

Тошкентда ўқувчилар каналдан кўприк йўқлиги сабабли қувурлар орқали ўтишга мажбур бўлмоқда

Ҳокимлик Салар канали устида янги кўприк қурилиши яқин кунларда бошланишини маълум қилди.

Тошкентда ўқувчилар каналдан кўприк йўқлиги сабабли қувурлар орқали ўтишга мажбур бўлмоқда

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Сергели туманида мактаб ўқувчилари хавфсиз кўприк йўқлиги сабабли каналдан қувурлар орқали ўтаётгани акс этган видеолар тарқалди.

 

Маълумотларга кўра, ҳолат Жўнариқ маҳалласи ҳудудида кузатилган. У ерда биринчи синф ўқувчилари ҳамда бошқа мактаб ўқувчилари мактабга бориш учун тор сув йўли устига ўрнатилган қувурлардан фойдаланишга мажбур бўлаётгани айтилмоқда. Бу эса болаларнинг ҳар куни ўз ҳаётини хавф остига қўйиб йўл босишига сабаб бўлмоқда.

 

Ҳолат юзасидан Сергели туман ҳокимлиги расмий муносабат билдирди. Идора маълумотига кўра, видео Юқори Дархон маҳалласи ва Жўнариқ маҳаллалари туташган ҳудудда олинган.

 

Қайд этилишича, Салар канали устидан ўтувчи кўприкни қайта қуриш бўйича Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарорлари қабул қилинган.

 

Маълум қилинишича, қурилиш ишлари яқин 5–10 кун ичида бошланиши режалаштирилган. Лойиҳа доирасида янги кўприк қуриш, пиёдалар учун алоҳида йўлаклар ташкил этиш ҳамда йўл қопламасини таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"