NASA космосдан тропик бўронларни назорат қилмоқчи
Ушбу лойиҳа турли табиий офатларга тайёргарлик кўришга ёрдам беради.

NASA 2027 йилда тропик бўронлар ва чақмоқларни ўрганиш учун космосга учта сунъий йўлдош учирмоқчи. Бу ҳақда ташкилот раҳбари Билл Нельсон маълум қилди.
“Мен NASA’нинг янги илмий миссияси ҳақида маълумот беришдан хурсандман. Лойиҳа INCUS (Investigation of Convective Updrafts) деб аталади. Бу учта ичик сунъий йўлдошни ўз ичига олади. Улар 2027 йилда космосга учирилади ва тропик бўронларни, хусусан, уларнинг об-ҳавога ва иқлимга таъсирини ўрганади”,– деган Нельсон.
Унинг қўшимча, қилишича, ушбу лойиҳа турли табиий офатларга тайёргарлик кўришга ёрдам беради.
Аввалроқ Жеф Безос тижорий космик станция қурмоқчи эканлиги ҳамда NASA сайёрадаги ёнғинлар харитасини тузгани ҳақида хабар қилинганди.
Жаҳонгир Қўзиев







