Илм-фан

Ўзбекистон терма жамоаси 43-Болқон математика олимпиадасида тарихий натижани қайд этди

Жамоа аъзолари 5 та олтин медални қўлга киритди.

Ўзбекистон терма жамоаси 43-Болқон математика олимпиадасида тарихий натижани қайд этди

Грецияда ўтказилган 43-Болқон математика олимпиадаси (БМО) якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси тарихий натижани қайд этди — жамоа аъзолари 5 та олтин медални қўлга киритди.

 

Олтин медаль соҳиблари қуйидагилар:

 

  • Азизбек Мамажонов — Ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг Гулистон филиали ўқувчиси
  • Умарбек Убайдуллаев — Сергели туманидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси
  • Жавоҳир Анваров — Термиз шаҳридаги 14-сонли мактаб ўқувчиси
  • Элшод Ўралов — Термиз шаҳридаги 14-сонли мактаб ўқувчиси
  • Элбек Зоҳиджонов — Ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси

 

Қайд этилишича, мазкур натижа Ўзбекистон терма жамоаси учун Болқон математика олимпиадалари тарихидаги энг юқори кўрсаткичлардан бири бўлди.

 

Маълумот учун, 2025 йилда Босния ва Герсоговинада ўтказилган 42-Болқон математика олимпиадасида Ўзбекистон жамоаси 1 та олтин ва 4 та кумуш медални қўлга киритган.

Ўзбекистон ва АҚШ сунъий интеллект соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда: Сиэтлда форум ўтказилди

Ўзбекистон ва АҚШ сунъий интеллект соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда: Сиэтлда форум ўтказилди

Форум доирасида Сиэтл ва Тошкент ўртасида рақамли шаҳар бошқаруви бўйича тажриба алмашиш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.

Ўзбек тили грамматикаси йигирма йил ичида ўзгариб кетиши мумкинми?!

Ўзбек тили грамматикаси йигирма йил ичида ўзгариб кетиши мумкинми?!

Бугун биз “тез тайёр матнлар”нинг жозибадор, аммо алдамчи даврига кирдик. Сунъий интеллект тақдим этаётган жумлалар дастлаб кўзга жуда бехато кўринади. Улар равон, тартибли ва эстетик жиҳатдан деярли нуқсонсиз кўринади. Бироқ, бу “бегона” матнларнинг энг асосий ва тўлдириб бўлмас камчилиги бор.

2026 йилда сунъий интеллект қайси соҳаларга кучли таъсир кўрсатади?

2026 йилда сунъий интеллект қайси соҳаларга кучли таъсир кўрсатади?

Мутахассислар сунъий интеллектга оид 5 та асосий прогнозини эълон қилди.

ИИВ Академияси курсанти МДҲ давлатлари орасида ўтказилган халқаро танловда ғалаба қозонди

ИИВ Академияси курсанти МДҲ давлатлари орасида ўтказилган халқаро танловда ғалаба қозонди

Танлов икки босқичда ўтказилган.

Саратонни бир неча дақиқада аниқловчи тест яратилди

Саратонни бир неча дақиқада аниқловчи тест яратилди

Бу ихтиро касаллик аломатлари пайдо бўлишидан олдин аниқлайди.

WhatsApp'да энди Telegram'га ўхшаш каналлар бўлади

WhatsApp'да энди Telegram'га ўхшаш каналлар бўлади

Мессенжер томонидан ишлаб чиқилган каталог орқали канални топиш ва унга обуна бўлиш мумкин.

Янги ўқув йилидан айрим йўналишларда сиртқи таълимга қабул бўлмайди

Янги ўқув йилидан айрим йўналишларда сиртқи таълимга қабул бўлмайди

Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори мавжуд.

Ҳаводан электр ишлаб чиқарадиган генератор яратилди

Ҳаводан электр ишлаб чиқарадиган генератор яратилди

У бир ҳафтада бир неча юз милливольтга тенг энергия ишлаб чиқара олди.