Жаҳон

Нидерландия бош вазири истеъфога чиқди

Бунга миграция муаммоси сабаб бўлди.

Нидерландия бош вазири истеъфога чиқди

 

Нидерландия бош вазири Марк Рютте ўз ҳукуматининг истеъфога чиқишини маълум қилди. Бунга ҳукмрон коалиция ичидаги миграция сиёсатида юз берган келишмовчилик сабаб бўлган.

 

Рутте мамлакатга бошпана изловчилар оқимини чеклаш бўйича ўтказилган якуний ҳукумат йиғилишидан сўнг истеъфога чиқди.

 

“Бугун биз, афсуски, келишмовчиликларни енгиб бўлмайди, деган хулосага келдик. Шу сабабдан, мен тез орада бутун ҳукумат номидан қиролга ўз истеъфомни тақдим этаман”, — деб тушунтирди Рутте.

 

Нидерландияда миграция инқирози ўтган йилнинг август ойида авж олган эди. Сўнгра Тер-Апел шаҳридаги муҳожирларни қабул қилиш марказида жой йўқлиги сабабли 700 га яқин қочқин кўчада қолган. Кейинчалик Амстердам шаҳар кенгаши камида минг нафар бошпана изловчини круиз кемасига вақтинча жойлаштирган.

 

2022 йил октябрь ойида Европа Кенгашининг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Дуня Миятович Нидерландия ҳукуматини зудлик билан мамлакатдаги қочқинларни қабул қилиш шартларини яхшилаш чораларини кўришга чақирди.

custom img

АҚШ Яқин Шарққа минглаб қўшин юбориш масаласини кўриб чиқмоқда

Якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.

custom img

Россияда патент тизими бекор қилиниши мумкин

Мигрантларга фақат ротация асосида ишлашга рухсат бериш таклиф қилинди.

custom img

Туркияда Ўзбекистонлик аёлга жинсий тажовуз қилган икки йигит қамоққа олинди

Гумонланувчилар 24 ва 25 ёшли қурилиш ишчилари бўлиб, ҳолат суд назоратига олинган.

custom img

АҚШ фуқароларини Саудия Арабистонини тарк этишга чақирди

Саудия Арабистони ҳаво майдони ҳозирча очиқлигича қолмоқда.

custom img

Покистон ва Афғонистон Рамазон ҳайити арафасида ҳарбий ҳаракатларни вақтинча тўхтатди

Ҳарбий ҳаракатлар 24 мартгача тўхтатилади.

custom img

“Сабримизнинг чегараси бор”: Саудия Арабистони Эронни огоҳлантирди

Вазир Саудия ва унинг иттифоқчилари зарур бўлса, Эронга қарши ҳужумга тайёрлигини билдирди.

custom img

ИИҚК Исроилдаги 80 та ҳарбий объектга ракета зарбалари йўллади

Шунингдек, Эрон Саудия Арабистони ва Қатардаги нефть-газ инфратузилмасига ҳам ҳужум қилган.

custom img

Пентагон Эронга қарши уруш учун 200 миллиард доллардан ортиқ маблағ сўрамоқда

Урушдан олдин Донлад Трамп мудофаа бюджети учун  1,5 триллион доллар ажратишни таклиф қилган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"