Спорт

Оксана Чусовитинага «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони берилди

Спорт гимнастикачиси Оксана Чусовитина «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан тақдирланди. Шунингдек, Чусовитинанинг спорт маҳорати мактабини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Оксана Чусовитинага «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони берилди

 

 

Президент Олимпиада ўйинлари иштирокчилари учрашувида кўп йиллар давомида спорт гимнастикаси бўйича спортчи — Оксана Чусовитинанинг хизматларига алоҳида тўхталди, деб хабар берди президент матбуот котиби.

 

«Оксана Александровнанинг навбатдаги иштироки Токио Олимпиадасининг муҳим воқеаси сифатида эътироф этилди. Дунё ҳамжамияти Оксананинг чиқишини катта завқ ва ҳаяжон билан кузатар экан, Чусовитинанинг матонатига, ўз ишига бўлган садоқатига тан берди», — деди давлат раҳбари.

 

«Ҳаётини спортга, бундай йирик мусобақада муваффақиятга эришишдек мақсадга бағишлаш учун зўр ирода ва фидойилик керак, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Бундай афсонавий спортчимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз. Унинг мардлиги, ғалабага бўлган қатъий интилиши ёш спортчиларимиз учун муваффақият ва шуҳрат қозонишнинг ўзига хос ибрат мактаби бўлиб хизмат қилмоқда», — деди президент.

 

Шавкат Мирзиёев улкан хизматлари учун Оксана Чусовитинага «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони берилганини маълум қилди.

 

Президент матбуот котиби таъкидлашига кўра, давлат раҳбари Оксана Чусовитина мураббийлик фаолиятини муваффақиятли олиб бориб, спорт гимнастикаси бўйича янги чемпионларни тарбиялашга муносиб ҳисса қўшишига умид билдирди.

 

Шунингдек, Оксана Чусовитина спорт маҳорати мактабини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти учун барча зарур шароитлар яратишга топшириқ берилди.

 

«Ҳурматли Оксана Александровна, Ватанимизга бўлган меҳрингиз ва садоқатингиз, спортдаги фидойилигингиз, букилмас ирода ва матонатингиз учун сизга яна бир бор катта миннатдорчилик билдираман», — деди президент.

custom img

Эрондаги Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг аҳволи қандай?

Маълумотларга кўра, улар нотинч вазият сабабли Эронни вақтинча тарк этяпти.

custom img

Эрон расман Жаҳон чемпионатини тарк этди

Ҳукумат спортчиларнинг Жаҳон чемпионатига бориш хавфини ўз зиммасига олмаслигини билдирди.

custom img

“Дарҳол йўлга чиқ”: Трамп Роналдуни АҚШга чақирди

Америка раҳбари Криштиануни энг буюк футболчи деб атади.

custom img

Ўзбекистон спортчилари қишки Олимпия ўйинларидаги иштирокини медалсиз якунлади

Мамлакат шарафини шорт-трекчи Даниил Ейбог ва тоғ чанғичиси Медет Назаров ҳимоя қилди.

custom img

Ҳусанов трансферидан кейин Ўзбекистон “Manchester City” учун стратегик бозорга айланди

“Manchester Evening News” эътирофига кўра, Абдуқодир Ҳусановнинг Manchester City'га трансфери клуб тарихидаги энг кучли рақамли портлашлардан бирини келтириб чиқарди: атиги бир неча ҳафта ичида Ўзбекистон “Сity”нинг энг фаол аудиториясига айланди, миллионлаб мухлислар эса инглиз клубини глобал трендга олиб чиқди.

custom img

Ўзбекистон вакиллари қишки Олимпиададаги дебют иштирокини якунлади

Шорт-трекда Даниил Эйбог 14-ўринни эгаллади, тоғ чанғисида Медет Назаров гигант-слаломда 50-поғонадан жой олди.

custom img

FIDE Freestyle Жаҳон чемпионати: Абдусатторов ва Синдаров 4-турда мағлуб бўлди

Ўзбекистонлик гроссмейстерлар Ҳанс Ниеманн ва Аржун Эригайсга имкониятни бой берди, кейинги турда эса улар ўзаро баҳс олиб боради.

custom img

"Ал Наср" Роналдуга вазиятни барқарорлаштиришга ваъда берди

Клуб раҳбари истеъфога чиқарилиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"