Олимпия тарихидаги энг қиммат 5 нафар футболчи
Улар орасида бир қатор юлдуз футболчилар бор.

Олимпия ўйинлари камдан-кам ҳолларда футбол мухлисларига катта номларни таништиради. Аммо, баъзида Олимпия ўйинларига энг кучлилар келади. Қуйида турнир тарихидаги энг қиммат беш нафар футболчи ҳақида маълумотга эга бўлишингиз мумкин.
5-ўрин – Ашраф Ҳакими
"ПСЖ" ҳимоячиси миллий терма жамоаси сафида ҳам асосий футболчилардан бири ҳисобланади. Трансфермаркт маълумотларига кўра, Ҳакимининг нархи 60 миллион еврони ташкил этади.
4-ўрин - Микел Оярзабал
Амалдаги Европа чемпиони Токиодаги Олимпия ўйинларида иштирок этган. Мусобақада Испания финалда Бразилияга мағлуб бўлган ва Оярзабал ўша пайтда 70 миллион еврога баҳоланган.
3-ўрин - Педри
2021 йилги Олимпия ўйинларида иштирок этган яна бир испаниялик футболчи. "Барселона" ярим ҳимоячисининг нархи Токио Олимпиадаси вақтида 80 миллион еврога тенг эди.
2-ўрин - Жулиан Алварес
Аргентиналик ўзи иштирок этган деярли барча турнирларда ғалаба қозонган. Бу йил у Олимпиада олтин медалини олишни режалаштирган. Парижда "Манчестер Сити" футболчиси энг қиммат футболчига айланди. У 90 миллион еврога баҳоланган.
1-ўрин - Неймар
Рио-2016 Олимпиадаси Бразилия терма жамоасининг асосий юлдузисиз ўтиши мумкин эмас эди. Ўшанда Трансфермаркет портали маълумотига кўра, "Барселона" футболчисининг нархи 100 миллион еврони ташкил этган.







