Ўзбекистон

Ўзбекистон трансмиллий қатағонларга қарши кураш бўйича муҳокамаларда иштирок этди

Тадбирда сўзга чиққан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзоси Акмал Саидов фикр ва сўз эркинлиги, уюшмалар эркинлиги ва шахс хавфсизлигига таҳдид солувчи трансмиллий қатағонлар амалиётига қарши халқаро консенсусни шакллантириш муҳимлигини таъкидлади.

Ўзбекистон трансмиллий қатағонларга қарши кураш бўйича муҳокамаларда иштирок этди

 

4 декабрь куни Женевадаги Миллатлар саройида "Трансмиллий қатағонлар ва инсон ҳуқуқларини бузиш: глобал жавоблар ва ҳисобдорлик" мавзусидаги сессиялараро тадбир бўлиб ўтди. Тадбир БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармаси томонидан ташкил этилди.

 

Учрашув трансмиллий қатағон шаклларини ва уларнинг инсон ҳуқуқларини амалга оширишдаги оқибатларини чуқурроқ англашга, шунингдек, давлатларнинг самарали ҳимоя ва ҳисобдорлик механизмларини ишлаб чиқишга қаратилди. Сессиялараро йиғилишда давлатлар, халқаро ташкилотлар, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг махсус ваколатли вакиллари ва эксперт тузилмалари вакиллари иштирок этди.

 

Тадбирнинг очилишида Канаданинг БМТдаги Женевадаги доимий вакили Питер Макдугалл сўзга чиқди. Муҳокамаларда етакчи халқаро экспертлар, жумладан, Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссар Бошқармасининг Тематик ҳамкорлик бўйича директори Пегги Хикс, БМТнинг махсус маърузачилари Ирен Хан ва Назила Ганеа, шунингдек, Human Rights Watch, Article 19 халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳамда Канада ва Германиянинг тегишли давлат органлари вакиллари қатнашди.

 

Тадбирда сўзга чиққан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзоси Акмал Саидов фикр ва сўз эркинлиги, уюшмалар эркинлиги ва шахс хавфсизлигига таҳдид солувчи трансмиллий қатағонлар амалиётига қарши халқаро консенсусни шакллантириш муҳимлигини таъкидлади. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституцияси қоидалари асосида журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларини ҳимоя қилиш давлатлар, халқаро механизмлар ва фуқаролик жамияти ўртасида тизимли ҳамкорликни талаб этишига эътибор қаратилди.

 

Тадбир иштирокчилари трансмиллий қатағонлар тобора тизимли тус олаётганини, қурбонлар ва уларнинг оилалари орасида қўрқув ва ўз-ўзини цензура қилиш муҳитини яратаётганини қайд этдилар. Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссар Бошқармасининг таҳлилий материалларида кўрсатилганидек, самарали ҳимоя механизмларининг йўқлиги ва одил судловга эришиш имкониятининг чекланганлиги ҳуқуқбузарларнинг жазосиз қолишига олиб келмоқда. Шу муносабат билан трансмиллий қатағон ҳолатларининг олдини олиш, мониторинг қилиш ва уларга муносабат билдиришнинг миллий ва халқаро воситаларини такомиллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

 

Тадбир якунида иштирокчилар ушбу ҳодисага қарши курашда глобал саъй-ҳаракатларни кучайтириш ва БМТнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари доирасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш зарурлигини таъкидладилар.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг матбуот хизмати

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев "Жалолиддин Мангуберди" поездида Самарқанд шаҳридан Нарпай туманига борди

Президент Нарпай туманидаги тупроқсиз қулупнай етиштириладиган иссиқхона билан танишди.

custom img

Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

Рамазон ҳайити муносабати билан етказилган мазкур ёрдам Ҳайратонда мамлакат вакилларига топширилди.

custom img

Самарқандга яна 150 та электробус олиб келинади

Бунинг учун Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан 120 миллион доллар маблағ жалб қилиш режалаштирилган.

custom img

Президент Самарқанддаги ташрифини Ёшлар креатив паркидан бошлади

Шунингдек, давлат раҳбари немис тилини ўқитиш марказида бўлди ва экофаоллар билан ҳам суҳбатлашди.

custom img

Давлат грантида ўқиган битирувчилар учун мажбурий ишлаб беришнинг янги тартиби жорий қилиниши мумкин

Битирувчиларнинг мажбурий ишлаб бериш муддати таълим йўналиши хусусиятидан келиб чиқиб алоҳида белгиланади.

custom img

19 мартдан "метан заправкалар" узлуксиз ишлайди — Энергетика вазирлиги

Фарғона водийсидаги “метан заправкалар” фаолияти босқичма-босқич тикланаётгани маълум қилинди.

custom img

Сурхондарёда қарз можароси ортидан ИИБ ходимлари ва фуқаролар тўқнашуви бўлгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеога ойдинлик киритилди.

custom img

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ ESG рейтингини қўлга киритди

Компания халқаро Sustainable Fitch агентлиги томонидан баҳоланиб, 50 балллик кўрсаткични қайд этган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"