Ўзбекистон

Ўзбекистонда бир ойда эҳтиёжманд оилаларга 1,2 триллион сўм компенсация ажратилди

Ўтган йилнинг ноябрь ойида 1,1 миллиондан ортиқ оилага бир марталик моддий ёрдам берилди.

Ўзбекистонда бир ойда эҳтиёжманд оилаларга 1,2 триллион сўм компенсация ажратилди

 

Ўзбекистонда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш доирасида бир ойда 1,2 триллион сўм бир марталик моддий ёрдам тўлаб берилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилди.

 

Қайд этилишича, эҳтиёжманд оилаларга электр энергияси ва табиий газ истеъмоли бўйича базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган қисми учун компенсация тўлаб берилмоқда. Жумладан, электр энергияси бўйича ойига базавий меъёрдан ортиқ 150 кВт/соатгача, табиий газ бўйича эса иситиш мавсумида 250 куб метр, иситиш мавсумидан ташқари даврда 150 куб метргача бўлган ортиқча истеъмол учун базавий ва оширилган тарифлар ўртасидаги фарқ қопланади.

 

Маълумотларга кўра, 2025 йил 1 майдан буён базавий меъёрдан ортиқ энергия истеъмол қилган 562,9 минг нафар эҳтиёжманд оилага жами 41,6 миллиард сўм компенсация тўлаб берилган. Шундан 30 миллиард сўм электр энергияси, 11,6 миллиард сўм эса табиий газ учун ажратилган.

 

Шунингдек, ўтган йилнинг ноябрь ойида 1 миллион 161 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оилага 1,2 триллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам молиялаштирилгани қайд этилди.

 

Аввалроқ, қайси оилалар “камбағал оила” тоифасига киритилиши ҳақида маълумот берилганди. Таъкидланишича, 2026 йил 1 февралдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ҳамда Камбағал оилалар реестри негизида ягона Ижтимоий реестр жорий этилади.

custom img

“INSON” филмининг иккинчи сони премьераси бўлиб ўтади

Янги фильм Қорақалпоғистондан бўлган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум уч нафар боланинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

custom img

Тошкентда Lacetti ва Matiz тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

custom img

Исроилнинг ҳаво ҳужумига қарши ракета захираси камаймоқда

Мутахассислар захиралар 2025-йилдаги 12 кунлик Эрон–Исроил уруши вақтида қисман сарфланганини таъкидламоқда.

custom img

Чилонзорда наркокурьерларни қўлга олган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди

Инспектор томонидан қўлга олинган шахсдан 295 дона прегабалин капсуласи топилган.

custom img

Тошкент йўлларида кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Реконструкция ишлари «Долзарб 90 кун» дастури доирасида амалга оширилмоқда.

custom img

Қатарда қолиб кетган ўзбекистонликларнинг сўнгги гуруҳи ватанига қайтди

96 нафар фуқаро Доҳадан Дубай орқали Тошкентга олиб келинди.

custom img

Самарқандда СССР паспорти билан яшаб келган аёлга ID карта берилди

У узоқ вақт эътиборсизлик ва оилавий шароит сабаб ҳужжатларини расмийлаштирмаган.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 42 мингдан ортиқ фуқаролик обектига зарар етган

Теҳрон вилоятининг ўзида 10 мингга яқин уй-жой шикастланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"