Ўзбекистон

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган айрим товарлар божхона божидан озод қилинди

Фармон жорий йил 1 мартдан кучга киради.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган айрим товарлар божхона божидан озод қилинди

Фармонга кўра, 2024 йил 1 мартдан 2026 йил 1 мартгача

 

тадбиркорлар томонидан Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган қуйидаги товарлар божхона божлари тўланишидан озод этилади:

 

  • меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситалари, савдо-кўнгилочар мажмуаларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, техника, хомашё, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, мебель ва инвентарлар, қурилиш материаллари ва бошқа материаллар;

  • чўмилиш ҳавзалари (бассейн) ва аквапарклар учун мўлжалланган асбоб-ускуналар, жиҳозлар, турникетлар, тўлов-маълумот терминаллари, видеокузатув тизимлари, янги замонавий энергия тежовчи тизимлар, махсус сув тозалаш фильтрлари;

  • туризм марказларида жойлашган заргарлик ва олтин маҳсулотлари чакана савдоси дўконлари фаолиятини ташкил қилиш учун керак бўладиган қурилиш (реконструкция ва модернизация қилиш) материаллари, асбоб-ускуналар ва технологиялар;

 

Мўйноқ ва Зомин аэропортларига парвозлар амалга оширилганда 23 ёшгача бўлган ёшлар, ёшга доир пенсия ва нафақа олувчилар, ногиронлиги бўлган шахслар учун авиайўловчилар чипталарини сотиш 50 фоизлик имтиёзли тарифлар бўйича амалга оширилади ҳамда йўловчи ташувчи компанияларнинг ушбу имтиёз тақдим қилиш билан боғлиқ харажатлари бюджет ҳисобидан қоплаб берилади.

 

Меҳмонхона ва туризм хизматларини кўрсатиш бўйича давлат активларини савдога чиқаришда харид тўловларини, миқдоридан қатъи назар, 5 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти назарда тутилади ҳамда 3 ойдан ортиқ муддат сотилмасдан турган активларнинг бошланғич баҳосини 30 фоизгача пасайтириш, зарур ҳолларда, баланс (қолдиқ) қийматида сотиш чоралари кўриб борилади.

custom img

Қувада МИБ орқали бир кунда 180 млн алимент ундирилди

Ижро ҳаракатлари давомида 4 нафар ота қарзларини дарҳол қоплашга мажбур бўлган.

custom img

Зангиотада эркак 125 млн алимент тўлади

Шу тариқа ижро ҳужжати тамомланиб, эркак Қозоғистон Республикасига ишлаш учун йўл олган.

custom img

Самарқандда МИБ орқали 2 728 нафар ишсиз ишга жойлашди

Шу тариқа ишсиз алимент тўловчиларнинг доимий бандлиги таъминланди.

custom img

Хоразмда МИБ орқали келиннинг сепи қайтариб олинди

Ижро ҳаракати давомида 48 турдаги буюм эгасига қайтарилган.

custom img

Тошкентда 5 ойлик чақалоқ вакцинадан сўнг операция қилинди

Маълум бўлишича, бола эмланганидан сўнг оёғи йиринглаб кетган.

custom img

ФВВ ходимига 30 минг доллар пора таклиф қилган тадбиркор қўлга олинди

Фавқулодда вазиятлар вазири ФВВ инспекторини тадбиркордан пора олмагани учун пул мукофоти билан тақдирлади

custom img

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида газ учун базавий меъёр муддати узайтирилди

Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, қўшимча чоралар кўрилиши мумкин.

custom img

Аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижалари эълон қилинди

Тадбир доирасида 30 миллиондан ортиқ фуқаро онлайн тарзда мустақил рўйхатдан ўтган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган айрим товарлар божхона божидан озод қилинди