Ўзбекистон

Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилди

Агентлик техникумлар фаолиятини ва касб-ҳунар таълими дастурларини бошқаради.

Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган қарорга мувофиқ, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурида Касбий таълим агентлиги ташкил этилди. Янги тузилма мамлакатда касб-ҳунар таълими тизимини такомиллаштириш, техникумлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда замонавий меҳнат бозори талабларига мос малакали мутахассислар тайёрлашни мақсад қилган.

 

Агентлик зиммасига касбий таълим дастурларининг мазмунини ишлаб чиқиш, малакалар даражалари ва ўқиш муддатларини белгилаш, битирувчилар билимларини баҳолаш мезонларини шакллантириш, шунингдек, ўқув-услубий таъминот бўйича ягона стандартларни жорий этиш вазифалари юклатилди.

 

Қарорга кўра, ҳудудларда тадбиркорлар кенгашлари ташкил этилиб, улар маҳаллий меҳнат бозорининг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда касбий ўқув жараёнини йўналтиради.

 

Шунингдек, Бандлик ва қашшоқликни қисқартириш вазирлиги ваучер тизимига кирмаган фуқароларни касб-ҳунарга ўқитишни амалга оширади.

 

2027 йил 1 январдан бошлаб эса иқтисодиёт тармоқларида ишга жойлашиш босқичма-босқич Миллий малака доираси талабларига боғланади. Бунда номзодлар тегишли диплом ёки малака сертификатига эга бўлиши лозим.

 

Бундан ташқари, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўз хизматлари учун бозор нархларини мустақил белгилаш ва малакали мутахассисларни шартнома асосида бевосита жалб этиш ҳуқуқи берилади.

custom img

Оролнинг қуриган тубида чўл ўсимликлари экиш тадбирлари бошланди

Ушбу тадбирларни сифатли амалга ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан жами 730 та техника ва механизмлар, 2 та АН-2 самолёти, 622 нафар ўрмон хўжалиги ишчилари ва механизаторлар жалб этилган.

custom img

2026 йилда Қашқадарёда камбағаллик даражаси 3 фоизга туширилади

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

custom img

“Инспекторнинг бошига ёғоч бўлаги билан урган”

Бош прокуратура Фарғонада сув таъминоти ходими калтакланишига муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда “Грузия маданияти кунлари”: икки давлат маданий ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда

Тадбир Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги маданий ҳамкорликни ривожлантириш ва санъат, театр, кино ҳамда рақс йўналишларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш мақсадида ташкил этилди.

custom img

Фарғонада сув таъминоти ходими фуқаролар томонидан калтакланди

Жабрланган ходимга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар идорасига хабар берилган.

custom img

Хорижлик фуқаро Ўзбекистонга спорт озуқаси кўринишида синтетик гиёҳвандлик моддасини олиб кирмоқчи бўлди

Мазкур гиёҳванд моддаларни қабул қилиб олиши керак бўлган шахс Бектемир туманида қўлга олинган.

custom img

Ўзбекистонда ҳаво совиши ортидан метан заправкалар иши яна чекланади

10 март, сешанба куни соат 16:00 дан бошлаб Республикадаги метан заправкалар фаолиятига вақтинча чеклов жорий этилади.

custom img

Ўзбекистонда икки ой ичида 45 та жиноий гуруҳ фаолияти тўхтатилди

Шунингдек, 3150 та жиноят иши қўзғатилган, 2934 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган ва 980 нафар шахсга қамоқ эҳтиёт чораси тайинланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"