Ўзбекистонга россиялик сайёҳлар сони кескин кўпайди
Олти ой ичида бу кўрсаткич қарийб икки баробар ошди.

2023 йилнинг олти ойи давомида Ўзбекистонга россиялик сайёҳлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,9 бараварга ошиб, 345 минг кишини ташкил этди, дейилади республика статистика агентлиги сайтида.
Агентлик маълумотларига кўра, январ-июн ойларида Ўзбекистонга келган хорижлик сайёҳлар сони 1,7 бараварга ошган. Россиядан келганлар сони 345 минг кишини ташкил қилади. Ўтган йили бу кўрсатгич 185,6 минг эди. Ўсиш динамикаси 2022-йилнинг баҳоридан бошлаб кузатилмоқда.
Шу билан бирга, россиялик сайёҳлар Ўзбекистонга ташриф буюриш бўйича тўртинчи ўринни эгаллаб турибди – дастлабки уч қаторни Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон эгаллаган.







