Жаҳон

Покистонда савдо марказидаги ёнғинда ҳалок бўлганлар сони 60 нафарга етди

Ҳалок бўлганларнинг шахси суд-тиббий экспертиза орқали аниқланмоқда.

Покистонда савдо марказидаги ёнғинда ҳалок бўлганлар сони 60 нафарга етди

 

Покистоннинг Карачи шаҳрида жойлашган йирик савдо марказида содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 60 нафарга етди. Қутқарув хизматлари воқеа жойида қидирув-қутқарув ишларини давом эттирмоқда.

 

Маълумотларга кўра, ёнғин 17 январ куни савдо марказида келиб чиққан. Анадолу ажанси нашрининг хабар беришича, қутқарувчилар вайроналар остидан яна 30 нафар қурбоннинг жасадини топган. Ҳалок бўлганларнинг шахси суд-тиббий экспертиза орқали аниқланмоқда.

 

Ёнғиндан сўнг ўнлаб одамлар бедарак йўқолгани ҳақида ҳам хабарлар мавжуд бўлиб, қидирув ишлари шу йўналишда давом эттирилмоқда.

 

Ёнғин содир бўлган савдо мажмуаси тахминан 8 минг квадрат метр майдонни эгаллаган бўлиб, унда қарийб 1200 та дўкон жойлашган. Ҳодиса оқибатида бинонинг бир қисми қулаб тушган.

 

Ҳозирча ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмаган. Ваколатли идоралар томонидан ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

АҚШ Green Card лотереяси қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда

Ўзгаришлар 2026 йил 10 апрелдан кучга кириши ва DV-2027 лотереясига таъсир қилиши кутилмоқда.

custom img

Эрон президенти можарони тугатиш учун АҚШ ва Исроилдан товон пули талаб қилди

Шунингдек, Эроннинг қонуний ҳуқуқлари тан олиниши ва халқаро хавфсизлик кафолатлари берилиши керак.

custom img

Мужтабо Хоманаийнинг оёғи сингани ва енгил жароҳатлар олгани маълум бўлди

Эрон расмийси янги олий раҳнамонинг жароҳат олганини тасдиқлади.

custom img

Россияда Crocus City Hall'га ҳужум қилганларга умрбод қамоқ жазоси тайинланди

2024 йилда Crocus City Hall'га уюштирилган террорчилик ҳужуми оқибатида камида 145 киши ҳалок бўлган эди.

custom img

Исроилнинг зарбалари оқибатида Байрутда саккиз киши ҳалок бўлди

Исроилнинг ушбу ҳужуми суиқасд сифатида баҳоланмоқда.

custom img

АҚШнинг кейинги нишони Россия бўлади — Россия Коммунистик партияси раиси

Депутатнинг айтишича, Форс кўрфазида содир бўлаётган воқеалар Америка империализмининг ниқоблари олиб ташланганини кўрсатмоқда.

custom img

Эрон режими қулаш хавфи остида эмас — АҚШ разведкаси

Эрон режимининг барқарорлиги сақланса, уруш АҚШ хоҳлагандек якунланмаслиги мумкин.

custom img

Эрон ва "Ҳизбуллоҳ" Исроилга 150 дан ортиқ ракета учирди

Исроил Мудофаа армияси ракета ҳужумлари қайтарилганини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"