Пхеньянга ядро синови ўтказмаслиги учун жиддий огоҳлантириш берилди
Агар бунга амал қилинмаса, мамлакатга нисбатан кескин чора кўрилади.

Шимолий Корея янги ядровий синов ўтказса, мамлакатга нисбатан кескин чоралар кўрилади. Бу бўйича Жанубий Корея, Япония ва АҚШ давлатлари келишиб олди.
“Агар Шимолий Корея еттинчи ядро синовини ўтказса, бизнинг муносабатимиз ҳозиргача бўлганидан фарқ қилади”, — деди Жанубий Корея президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ким Сунг Хон.
У Пхеньянга айнан қандай чоралар кўрилиши ҳақида маълумот бермаган.
Аввалроқ Сеул ва Вашингтонда КХДР навбатдаги ядровий синовга барча тайёргарликни якунлагани ва бунинг учун мос вақтни кутаётгани тўғрисида маълумотлар борлиги хабар қилинганди.








