Ўзбекистон

Қашқадарёда автобус ағдарилиб кетди

Автобус ичида 10 дан ортиқ йўловчи бўлган.

Қашқадарёда автобус ағдарилиб кетди

 

7 ноябрь куни соат 09:45 ларда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида «Шаҳрисабз-Мираки» йўлининг 1-километрида йўловчи ташувчи автобус ағдарилиб кетган. Бу ҳақда вилоят транспорт бошқармаси хабар берди.

 

Хабарга кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси автобус ҳайдовчисининг руль бошқарувини йўқотиши натижасида юзага келган.

 

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмагани айтилмоқда.

 

Қашқадарё вилояти транспорт бошқармасига кўра, «Исузу» русумли автобус Шаҳрисабз шаҳридан Шаҳрисабз туманининг Қутчи қишлоғига доимий йўловчи ташиб келган. Ушбу транспорт воситасининг йўловчи ташиш ҳуқуқини берувчи лицензия варақаси мавжуд.

 

Маълум бўлишича, йўл-транспорт ҳодисаси вақтида автобус салонида 10 дан ортиқ йўловчи бўлган, уларга жиддий зарар етмаган.

 

Ҳолат бўйича ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Қатарда қолиб кетган ўзбекистонликларнинг сўнгги гуруҳи ватанига қайтди

96 нафар фуқаро Доҳадан Дубай орқали Тошкентга олиб келинди.

custom img

Самарқандда СССР паспорти билан яшаб келган аёлга ID карта берилди

У узоқ вақт эътиборсизлик ва оилавий шароит сабаб ҳужжатларини расмийлаштирмаган.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 42 мингдан ортиқ фуқаролик обектига зарар етган

Теҳрон вилоятининг ўзида 10 мингга яқин уй-жой шикастланган.

custom img

Тошкентда янги санъат маскани: "АRTepa" галареяси очилди

Тадбир доирасида таниқли рассом Дилором Мамедованинг “100 та ноёб асари” номли кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

custom img

Кармана ҳокими ўқитувчиларни мажбурий йиғиб, бир соат турғизиб қўйди

Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдирди.

custom img

Наманганда алиментдан қарздор ота нонвойхонадан топилди

Шундан сўнг у тегишли тартибда ушланиб, кейинги процессуал чоралар кўриш учун масъул бўлимга олиб кетилган.

custom img

Хоразмда ота фарзандларига 174 млн алимент тўлади

Шу тариқа эркак 5 йиллик алиментни олдиндан тўлаб берган.

custom img

Жиззахда МИБ орқали банклар фойдасига 196 млрд ундирилди

Шу тариқа 5 510 та ижро ҳужжати бўйича иш якунланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"