Жаҳон

Қирғизистон ва Тожикистон ҳам АҚШ виза депозити рўйхатига киритилди

АҚШ 25 та янги давлат фуқаролари учун виза депозити талабини жорий этди.

Қирғизистон ва Тожикистон ҳам АҚШ виза депозити рўйхатига киритилди

 

АҚШ Президент маъмурияти фуқаролари АҚШга кириш визасини расмийлаштиришда нақд пул депозитини тўлашлари шарт бўлган давлатлар рўйхатини кенгайтирди. АҚШ Давлат департаменти расмий веб-сайтида эълон қилинган маълумотга кўра, мазкур рўйхатга яна 25 та давлат қўшилган.

 

Янги тартиб 21 январдан кучга киради. Унга мувофиқ, Жазоир, Ангола, Антигуа ва Барбуда, Бангладеш, Бенин, Бурунди, Кабо-Верде, Кот-дЪИвуар, Куба, Жибути, Доминика, Фижи, Габон, Қирғизистон, Непал, Нигерия, Сенегал, Тожикистон, Того, Тонга, Тувалу, Уганда, Вануату, Венесуэла ва Зимбабве фуқаролари виза аризасини топширишда 5 минг доллардан 15 минг долларгача миқдорда депозит тўлаши лозим бўлади.

 

Депозит миқдори виза суҳбати натижасига кўра белгиланади. АҚШ Давлат департаменти мазкур тўлов виза берилиши кафолати эмаслигини алоҳида таъкидлади.

 

Маълум қилинишича, виза рад этилган тақдирда ёки аризачи АҚШга киришда барча виза талабларига риоя қилган бўлса, тўланган маблағ қайтарилади.

 

Сўнгги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда, виза депозити талаб қилинадиган давлатлар умумий сони 38 тага етди. Аввалроқ ушбу рўйхатга Туркманистон ҳам киритилган эди.

custom img

Нетаняху Эрон энергетика объектларига ҳужум қилмасликка рози бўлди — Трамп

Оқ уйда бўлиб ўтган учрашувда Трамп Исроил билан бу масалада келишувга эришилганини айтди.

custom img

АҚШ Яқин Шарққа минглаб қўшин юбориш масаласини кўриб чиқмоқда

Якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.

custom img

Россияда патент тизими бекор қилиниши мумкин

Мигрантларга фақат ротация асосида ишлашга рухсат бериш таклиф қилинди.

custom img

Туркияда Ўзбекистонлик аёлга жинсий тажовуз қилган икки йигит қамоққа олинди

Гумонланувчилар 24 ва 25 ёшли қурилиш ишчилари бўлиб, ҳолат суд назоратига олинган.

custom img

АҚШ фуқароларини Саудия Арабистонини тарк этишга чақирди

Саудия Арабистони ҳаво майдони ҳозирча очиқлигича қолмоқда.

custom img

Покистон ва Афғонистон Рамазон ҳайити арафасида ҳарбий ҳаракатларни вақтинча тўхтатди

Ҳарбий ҳаракатлар 24 мартгача тўхтатилади.

custom img

“Сабримизнинг чегараси бор”: Саудия Арабистони Эронни огоҳлантирди

Вазир Саудия ва унинг иттифоқчилари зарур бўлса, Эронга қарши ҳужумга тайёрлигини билдирди.

custom img

ИИҚК Исроилдаги 80 та ҳарбий объектга ракета зарбалари йўллади

Шунингдек, Эрон Саудия Арабистони ва Қатардаги нефть-газ инфратузилмасига ҳам ҳужум қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"