Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбарлигидан кетмоқчи
У 15 йилдан бери республикага раҳбарлик қилади.

Рамзан Қодиров видеомурожаат билан чиқиб, Чеченистон раҳбари лавозимини тарк этмоқчилигига ишора қилди.
Қодировнинг сўзларига кўра, у аллақачон ушбу лавозимни тарк этиш ҳақида ўйлай бошлаган.
“Биз кавказликларда бир гап бор: меҳмон ҳар қанча қадрли бўлмасин, унинг вақтида кетгани янада ёқимли бўлади. Шундай экан мени ҳам ҳайдаб юбормасларидан вақтим келди деб ўйлайман”, дейди у.
Давлат раҳбари чеченлар уни қўллаб-қувватлаши ва тушунишига умид билдирган.








