Ўзбекистон

Россиянинг Ўзбекистонга газ экспорти 30 фоизга ошди

Россия “Сибир кучи” газ қувури орқали Хитойга 39 млрд кубометр, Ўзбекистонга эса 7 млрд кубометрдан ортиқ газ экспорт қилди.

Россиянинг Ўзбекистонга газ экспорти 30 фоизга ошди

 

Халқаро энергетика агентлиги (ХEА)нинг газ бозори бўйича ҳисоботига кўра, Россия 2025 йилда қувур орқали табиий газ экспортини ошди. Хусусан, Хитойга етказиб бериладиган газ ҳажми 25 фоизга, Ўзбекистонга эса 30 фоизга кўпайди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

 

Ҳисоботда қайд этилишича, Россиянинг Хитойга “Сибир кучи” газ қувури орқали экспорти қарийб 8 миллиард кубометрга ошиб, 2025 йилда 39 миллиард кубометрга етган. Шунингдек, “Марказий Осиё – Марказ” газ қувури тизими орқали Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга етказиб бериладиган газ ҳажми 30 фоизга кўпайиб, 7 миллиард кубометрдан ошган.

 

Аввалроқ «Газпром» 2025 йилда биринчи марта Хитойга Европага нисбатан кўпроқ газ етказиб берганини маълум қилган эди. Компания маълумотига кўра, Хитойга 38,8 миллиард кубометр газ экспорт қилинган. Бундан ташқари, Россия Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистонга газ етказиб беришни 22,2 фоизга, Грузияга эса 40,4 фоизга оширган.

 

Маълумот учун, “Сибир кучи” Россиянинг шарқидаги энг йирик газ транспорт тизими бўлиб, унинг йиллик экспорт қуввати 38 миллиард кубометрни ташкил этади. Ушбу қувур орқали Хитойга газ етказиб бериш 2019 йил декабрь ойида «Газпром» ва CNPC ўртасида 2014 йилда имзоланган 30 йиллик шартнома асосида бошланган. Шартнома доирасида умумий етказиб бериш ҳажми 1 триллион кубометрдан ошиши, қиймати эса қарийб 400 миллиард долларга етиши кутилмоқда.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев "Жалолиддин Мангуберди" поездида Самарқанд шаҳридан Нарпай туманига борди

Президент Нарпай туманидаги тупроқсиз қулупнай етиштириладиган иссиқхона билан танишди.

custom img

Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

Рамазон ҳайити муносабати билан етказилган мазкур ёрдам Ҳайратонда мамлакат вакилларига топширилди.

custom img

Самарқандга яна 150 та электробус олиб келинади

Бунинг учун Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан 120 миллион доллар маблағ жалб қилиш режалаштирилган.

custom img

Президент Самарқанддаги ташрифини Ёшлар креатив паркидан бошлади

Шунингдек, давлат раҳбари немис тилини ўқитиш марказида бўлди ва экофаоллар билан ҳам суҳбатлашди.

custom img

Давлат грантида ўқиган битирувчилар учун мажбурий ишлаб беришнинг янги тартиби жорий қилиниши мумкин

Битирувчиларнинг мажбурий ишлаб бериш муддати таълим йўналиши хусусиятидан келиб чиқиб алоҳида белгиланади.

custom img

19 мартдан "метан заправкалар" узлуксиз ишлайди — Энергетика вазирлиги

Фарғона водийсидаги “метан заправкалар” фаолияти босқичма-босқич тикланаётгани маълум қилинди.

custom img

Сурхондарёда қарз можароси ортидан ИИБ ходимлари ва фуқаролар тўқнашуви бўлгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеога ойдинлик киритилди.

custom img

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ ESG рейтингини қўлга киритди

Компания халқаро Sustainable Fitch агентлиги томонидан баҳоланиб, 50 балллик кўрсаткични қайд этган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"