Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан телефонлашди

Президент Тожикистон раҳбарини туғилган куни билан табриклаб, биродар тожик халқига тинчлик-осойишталик тилади.

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан телефонлашди

 

Бугун, 5 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

 

Давлат раҳбари Тожикистон етакчисини таваллуд куни билан дилдан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, биродар тожик халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

 

Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларида бугунги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига эришилишида Эмомали Раҳмоннинг ҳиссаси алоҳида қайд этилди.

 

Фаол мулоқот ва алмашинувлар ривожланиб бораётгани мамнуният билан таъкидланди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда. Савдо, инвестициялар, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор соҳаларда кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

 

Минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди. Душанбе шаҳрида 14-15 сентябрь кунлари ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашуви ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси юбилей саммитининг самарали якунлари юксак баҳоланди.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 42 мингдан ортиқ фуқаролик обектига зарар етган

Теҳрон вилоятининг ўзида 10 мингга яқин уй-жой шикастланган.

custom img

Тошкентда янги санъат маскани: "АRTepa" галареяси очилди

Тадбир доирасида таниқли рассом Дилором Мамедованинг “100 та ноёб асари” номли кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

custom img

Кармана ҳокими ўқитувчиларни мажбурий йиғиб, бир соат турғизиб қўйди

Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдирди.

custom img

Наманганда алиментдан қарздор ота нонвойхонадан топилди

Шундан сўнг у тегишли тартибда ушланиб, кейинги процессуал чоралар кўриш учун масъул бўлимга олиб кетилган.

custom img

Хоразмда ота фарзандларига 174 млн алимент тўлади

Шу тариқа эркак 5 йиллик алиментни олдиндан тўлаб берган.

custom img

Жиззахда МИБ орқали банклар фойдасига 196 млрд ундирилди

Шу тариқа 5 510 та ижро ҳужжати бўйича иш якунланган.

custom img

Тошкентда гаровга қўйилган Chery хатланди

Маълум бўлишича, фуқаронинг банкдан 380 млн қарзи бўлган.

custom img

Самарқандда МИБдан яширилган Gentra ёпинчиқ ичидан топилди

Айни пайтда автомобил белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"