Ўзбекистон

Талабаларга ҳам қишки таътил 28 декабрдан бошланади

Талабанинг қишки таътил даврида доимий яшаш ҳудудларига бориб-келишларини поезд ва самолётлар орқали таъминлаш учун қўшимча имкониятлар яратилади.

Талабаларга ҳам қишки таътил 28 декабрдан бошланади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тегишли буйруғига кўра, олий, ўрта махсус ва касбий таълим муассасалари ҳамда академик лицейлар талаба ва ўқувчиларининг қишки таътил муддати белгиланди. Унга мувофиқ, жорий ўқув йилида қишки таътил 2025 йил 28 декабрдан бошланиб, 2026 йил 10 январига қадар давом этади.

 

Таътил даврида талаба ва ўқувчиларнинг ўз яшаш ҳудудларига қайтишларини қулайлаштириш мақсадида Транспорт вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Узбекистан Аирвайс” АЖ билан ҳамкорликда қўшимча шароитлар яратилади. Бу орқали турли ҳудудлар ўртасидаги қатновларни оптималлаштириш кўзда тутилган.

 

Шу муносабат билан, 2025 йил 18 декабрдан 2026 йил 12 январига қадар талаба ва ўқувчилар учун йўл чипталари 50 фоиз чегирма асосида сотилади. Чегирма темир йўл ва авиақатновларнинг белгиланган йўналишларида амал қилади.

 

Расмийларга кўра, бу чора талаба-ёшларнинг таътилни оила даврасида ўтказиши, қайтиш жараёнида тирбандликларни камайтириш ва транспорт тизимида қулайлик яратишга хизмат қилади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мактабларда ҳам қишки таътил 28 декабрдан бошланиши хабар қилинган эди. Таътил давомийлиги 14 кунни ташкил этиб, 2026 йил 10 январга қадар давом этади.

custom img

“INSON” филмининг иккинчи сони премьераси бўлиб ўтади

Янги фильм Қорақалпоғистондан бўлган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум уч нафар боланинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

custom img

Тошкентда Lacetti ва Matiz тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

custom img

Исроилнинг ҳаво ҳужумига қарши ракета захираси камаймоқда

Мутахассислар захиралар 2025-йилдаги 12 кунлик Эрон–Исроил уруши вақтида қисман сарфланганини таъкидламоқда.

custom img

Чилонзорда наркокурьерларни қўлга олган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди

Инспектор томонидан қўлга олинган шахсдан 295 дона прегабалин капсуласи топилган.

custom img

Тошкент йўлларида кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Реконструкция ишлари «Долзарб 90 кун» дастури доирасида амалга оширилмоқда.

custom img

Қатарда қолиб кетган ўзбекистонликларнинг сўнгги гуруҳи ватанига қайтди

96 нафар фуқаро Доҳадан Дубай орқали Тошкентга олиб келинди.

custom img

Самарқандда СССР паспорти билан яшаб келган аёлга ID карта берилди

У узоқ вақт эътиборсизлик ва оилавий шароит сабаб ҳужжатларини расмийлаштирмаган.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 42 мингдан ортиқ фуқаролик обектига зарар етган

Теҳрон вилоятининг ўзида 10 мингга яқин уй-жой шикастланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"