Тожикистон Россияга норозилик нотаси юборди
Бу тожик фуқароларининг ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисига тожик фуқароларининг Россия Федерациясида ҳуқуқлари поймол этилишига қарши норозилик нотасини топширди
Вазирлик душанба куни Россиянинг Тожикистондаги элчиси Семён Григоревга Россия Федерацияси ҳудудида Тожикистон фуқароларига нисбатан оммавий салбий муносабатнинг намоён бўлаётгани, шунингдек, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг кенг миқёсда бузилиши ҳолатларидан жиддий хавотир билдирилган нота топширганини маълум қилди.







