Жаҳон

Торнадодан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратилади – Байден

Офатдан энг кўп зарар кўрган Кенттуки штатида қурбонлар сони юзга етиши мумкин.

Торнадодан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратилади – Байден

 

АҚШ президенти Жо Байден ҳукумат торнадодан вайрон бўлган мамлакатнинг марказий ҳудудларига ёрдам бериш учун барча имкониятларни ишга солишини айтди, деб ёзади BBC News.

 

Президент жабрланган ҳудудларга ёрдам кўрсатиш учун маблағ ажратишни топширди. Шунингдек, у Кентукки штатида фавқулодда ҳолат эълон қилди.

 

Байденнинг сўзларига кўра, махсус гуруҳлар уйлари вайрон бўлган ёки жиддий шикастланганларга вақтинчалик уй-жой беришда қўшимча ёрдам бериш учун якшанба куни Кентуккига боради.

 

Штат губернатори Энди Бешарнинг айтишича, 189 нафар Миллий гвардия аскарлари қурбонларни қидириш ва тикланиш ишларига ёрдам бериш учун жалб қилинган. Мейфилд шаҳрида заводининг томи қулаб тушган, полиция бўлими, ўт ўчириш бўлими, турар-жой бинолари ва маъмурий бинолар бутунлай вайрон бўлган. Қурбонлар сони 100 дан ошиши мумкин.

 

Торнадо қурбонлари Арканзас, Миссури, Иллинойс штатларида ҳам қайд этилган.

 

Аввалроқ АҚШнинг Луизиана штатига кучли тўфон ёпирилган эди.

 

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"