Ўзбекистон

Тошкент — Мўйноқ — Нукус авиақатнови йўлга қўйилади

Бу ҳақда Президент мўйноқликлар билан мулоқотда маълум қилди.

Тошкент — Мўйноқ — Нукус авиақатнови йўлга қўйилади

 

Маълумки, бу ер мамлакатимизнинг олис ҳудудларидан бири. Энг яқин шаҳар – Қўнғиротгача 100, Қорақалпоғистон маркази – Нукусгача 200 километр масофа бор. Бу коммуникацияда қийинчилик туғдириши табиий.

 

Шу боис мўйноқликларнинг ҳаёти, шароитларига давлатимиз раҳбарининг эътибори бошқача. Бу ҳудудни ривожлантириш бўйича иккита қарор қабул қилиниб, манзилли дастурлар амалга оширилган. Президентимизнинг ўзи ҳам Мўйноққа икки марта — 2018 ва 2019 йилларда ташриф буюрган. Ўшанда бу ерда транспорт коммуникацияларини яхшилаш бўйича кўрсатма берилган эди. Шунга мувофиқ, автомобиль йўллари таъмирланди. Мўйноқ аэропорти янгиланиб, ишга туширилди. Бу “ҳаво порти” 1947 йилда қурилган бўлиб, илгари кичик самолётларни қабул қилган. Кейинчалик умуман ишламай ҳам қолган эди. Бугун ҳаётга қайтган бу аэропортга илк бор Ўзбекистон Президентининг самолёти келиб қўнди.

 

Давлатимиз раҳбари бу ердаги бунёдкорлик ишлари билан танишди. Аэропортда 50 нафар йўловчига мўлжалланган янги терминал қурилган, учиш-қўниш йўлаги ва майдончалар таъмирланган. Мажмуа атрофи кўкаламзорлаштирилган.

 

Президент шу ерда мўйноқлик ёшуллилар, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар билан учрашди.

 

"Охирги беш йилда кўп нарсани ўргандик, илгари ишонилмаган нарсаларга ишондик. Мен биринчи келганимда «маданият Мўйноқдан бошланади» дегандим. Шундай бўлаяпти. Мана шу аэропорт ҳам бир мисол. Энди Тошкент — Мўйноқ — Нукус авиақатнови йўлга қўйилади", — деди Шавкат Мирзиёев.

 

Ташрифдаги яна бир янгилик — Оролбўйини биргаликда  ривожлантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси туманлари муайян вилоятларга бириктирилган. Президент бунинг сабаби ва аҳамиятини тушунтириб берди.

 

"Оролбўйида аҳвол ёмон деб кўпчилик гапиради. Лекин ҳамма ҳам бу ерга келиб кўрмаган. Оролнинг ҳавосидан нафас олиши, шароитни кўриб, адолатли баҳо бериши учун бу ерга бутун республикадан раҳбарларни юбордим. Қорақалпоғистон ривожига катта маблағ йўналтирамиз", — деди Президент.

 

Давлатимиз раҳбари Мўйноқдаги долзарб масалалар, келгуси ишлар бўйича аҳоли фикрини сўради.

 

"Бу ерда қийинчиликларда тобланган, меҳнаткаш одамлар яшайди. Фақат уларга ишлаш учун шароит яратиб беришимиз керак. Лекин қандай корхона қурамиз? Нима ишлаб чиқарамиз? Унинг бозори нима бўлади? Самолёт келгани бежиз эмас. Энди маҳсулотларни ташиш осонлашади. Шунинг учун сизлардан илтимосим: аччиқ, асосли, манфаатли гапларни айтинглар. Биргаликда яқин икки йилга аниқ режаларни белгилаб олишимиз керак", — деди Шавкат Мирзиёев.

 

Жамоатчилик вакиллари ҳудуддаги муҳим масалалар бўйича ўз таклифларини билдирди. Президентимиз уларни қўллаб-қувватлаб, мутасаддиларга топшириқлар берди. Қишлоқ хўжалиги тармоқлари билан бирга хизмат турларини кенгайтириш, хусусан, кўнгилочар ўйинлар учун солиқ имтиёзлари бериш зарурлигини таъкидлади. Бу ички туризм ривожига, иш ўринлари очилишига хизмат қилади.

 

Мўйноқ туманига Тошкент вилояти бириктирилган. Учрашувда ушбу вилоят тадбиркорлари томонидан Мўйноқ туманида амалга ошириладиган ишлар ҳақида аҳоли вакиллари олдида тақдимот ўтказилди. Қайд этилганидек, бу ерда истироҳат боғи қурилади, қўшимча қувур тортиб келинади. Кексалар санаторий, болалар оромгоҳларга юборилади. Давлатимиз раҳбари аҳоли саломатлиги масаласига алоҳида эътибор қаратиб, бу ерга келиб ишлайдиган шифокорларга ойлик устамалар бериш, уй билан таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.

custom img

Тошкентда 100 дан ортиқ дарахт ноқонуний кўчириб ўтказилгани аниқланди

Табиатга 881 миллион 268 минг сўм миқдорида зарар етказилгани маълум бўлди.

custom img

Андижонда хонадонида қалбаки дори воситалари ишлаб чиқарган шахслар ушланди

Шунингдек, 163 хил турдаги 286 минг 676 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари мусодара қилинди.

custom img

Ўзбекистон Лесото билан дипломатик алоқа ўрнатди

Лесото қироллиги Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган 166-мамлакат бўлди.

custom img

Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилишга қаратилган қонун қабул қилинди

Мазкур қонун билан Солиқ ва Фуқаролик кодекслари ҳамда 7 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

custom img

Ўзбекистонда сув танқислигининг олдини олиш бўйича 2026-йилги дастур тасдиқланди

Сувни тежайдиган ҳовузлар қуриш ва сув танқислигининг олдини олиш учун жами 120 миллиард сўм ажратилади.

custom img

Тошкентда давлат божини тўламаган МЧЖнинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашинани аукцион орқали қарздорлик ҳисобидан сотиш чоралари кўрилмоқда.

custom img

Тошкентда МИБ орқали уй ўз эгасига олиб берилди

Маълум бўлишича, фуқаро уйни бошқа одамга сотган бўлсада, унда яшаб келган.

custom img

Тошкентда Кичик ҳалқа йўли вақтинча ёпилади

28 мартдан 31 мартгача Кичик ҳалқа йўлининг Чилонзор тумани ҳудудидан ўтувчи бир томонлама қисмида ҳаракат чекланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"