Ўзбекистон

98 тонна газ талон-торож қилинишига йўл қўйилмади: 409 та уриниш аниқланди

Газ тақсимотида ҳисоб тизимини четлаб ўтишга қаратилган уринишлар аниқланиб, бир нечта ходимга нисбатан қонуний чоралар кўрилди.

98 тонна газ талон-торож қилинишига йўл қўйилмади: 409 та уриниш аниқланди



Ўзбекистонда 98,3 тонна суюлтирилган газ солинган 9,5 мингдан ортиқ газ баллонларини ўғирлашга уринишларнинг олди олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.


20 октябрдан бошлаб ИИВ куз-қиш мавсумида аҳолини суюлтирилган газ билан ўз вақтида ва хавфсиз таъминлаш жараёнини назоратга олган. Ушбу ишларни мувофиқлаштириш учун «Ҳудудгазтаъминот» АЖда қўшма штаб ташкил этилган.


Тўлдирилган газ баллонларини ташувчи транспорт воситалари хавфсизлик ходимлари ҳамроҳлигида ҳаракатланмоқда. Газ тақсимоти электрон ҳисоб тизими орқали назорат қилиниб, жараёнда маҳалла вакиллари ва хавфсизлик ходимлари ҳам иштирок этмоқда.


Куз-қиш мавсуми бошида 145 минг хонадон 70 кундан ортиқ суюлтирилган газсиз қолган бўлса, ҳозир уларнинг барчаси газ билан тўлиқ таъминланган.


Газ тақсимотида коррупциянинг олдини олиш мақсадида профилактика ва йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари иштирокида рақамли тизим орқали қўшимча текширувлар ҳам ўтказилмоқда.


Кучайтирилган назорат давомида газни ҳисобга олиш ва тақсимлаш тизимини четлаб ўтишга қаратилган 409 та уриниш аниқланган. Натижада 98,3 тонна суюлтирилган газ солинган 9,5 мингдан ортиқ газ баллонларининг талон-торож қилинишига йўл қўйилмаган. Қоидабузарликларга алоқадор бир нечта мансабдор шахс ва ходимларга нисбатан қонуний чоралар кўрилган.

“O‘zbekfilm” миллий кинокомпанияси ташкил этилади: кино соҳасида янги ислоҳотлар

“O‘zbekfilm” миллий кинокомпанияси ташкил этилади: кино соҳасида янги ислоҳотлар

Тошкент шаҳрида болалар киноижодкорлиги мактаби ва платформаси ташкил этилади.

Ёмғир ортидан сел келиши мумкин: Тошкент вилояти аҳолиси огоҳлантирилди

Ёмғир ортидан сел келиши мумкин: Тошкент вилояти аҳолиси огоҳлантирилди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.

Алифбо ўзгариши пулларга таъсир қиладими?

Алифбо ўзгариши пулларга таъсир қиладими?

Марказий банк янги алифбо жорий этилиши амалдаги банкнотларга таъсири юзасидан изоҳ берди.

Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик Туркияда ушланди: у фирибгарликда гумонланмоқда

Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик Туркияда ушланди: у фирибгарликда гумонланмоқда

У фуқароларнинг ишончига кириб, уларнинг мол-мулкини қўлга киритган.

265 млн сўмлик зарар: Жиззахда газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

265 млн сўмлик зарар: Жиззахда газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Фуқаро газ ҳисоблагичининг фильтр қисмидан резина шланг орқали газ тармоғига уланган.

Тошкентда мебель цехида ёнғин содир бўлди: жабрланганлар йўқ

Тошкентда мебель цехида ёнғин содир бўлди: жабрланганлар йўқ

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

50 га яқин сохта Telegram ресурслари аниқланди: Солиқ қўмитаси огоҳлантирди

50 га яқин сохта Telegram ресурслари аниқланди: Солиқ қўмитаси огоҳлантирди

Киберфирибгарлар қўмита номидан кешбэк савдоси, сохта акциялар ва хавфли иловаларни тарқатмоқда.

Тошкент ҳавоси сифати: ноябрнинг сўнгги кунлари қандай ўтади?

Тошкент ҳавоси сифати: ноябрнинг сўнгги кунлари қандай ўтади?

Пойтахтда 27–30 ноябрь кунлари кучли ҳарорат инверсияси кузатилиши мумкин.