Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик Туркияда ушланди: у фирибгарликда гумонланмоқда
У фуқароларнинг ишончига кириб, уларнинг мол-мулкини қўлга киритган.

Ўзбекистон ва Туркия ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Н.Р. Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинди.
Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги матбуот хизмати хабар берди.
Тергов маълумотларига кўра, Н.Р. фуқароларнинг ишончига кириб, уларни алдаш орқали катта миқдордаги мол-мулкини қўлга киритганликда гумон қилинмоқда.
Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Қайд этилишича, икки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари халқаро қидирувда бўлган бошқа шахсларнинг жойлашган манзилларини аниқлаш бўйича ҳамкорликни давом эттирмоқда.








