Ўзбекистон

Тошкент ва Фарғонада “закладка” ва контрабанда билан шуғулланган шахслар ушланди

Тезкор тадбирлар натижасида 3 кг га яқин наркотик модда мусодара қилинди.

Тошкент ва Фарғонада “закладка” ва контрабанда билан шуғулланган шахслар ушланди

 

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан республика ҳудудларида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши қатор тезкор тадбирлар амалга оширилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uzga хабар берди.

 

ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда пойтахт ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Бектимер тумани ҳудудида «закладка» жойлаштиришни режалаштирган, Жиззах вилояти Зафаробод туманида доимий рўйхатда турувчи, 1992 йилда туғилган шахс ушланди.

 

Текширув жараёнида унинг ёнидан 6 грамм «гашиш» ва 5 грамм «мефедрон» гиёҳвандлик воситалари аниқланиб, белгиланган тартибда расмийлаштириб олинди.

 

Тезкор тадбирлар давом эттирилиб, ушбу шахс устачилик қилаётган Тошкент вилояти Тошкент туманидаги янги қурилаётган ҳовли уй кўздан кечирилганда, жами 1 кг 700 грамм «гашиш» ҳамда 500 грамм «мефедрон» моддаси ашё далил сифатида олинди.

 

Шунингдек, унинг Зафаробод туманидаги яшаш манзилидан яна 800 грамм «мефедрон» синтетик наркотик моддаси аниқланиб, мусодара қилинди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда унинг жиноий шерикларини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида Қўштепа тумани томон ҳаракатланаётган «Spark» русумли автомобиль Тошлоқ тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

 

Натижада, транспорт воситасида йўловчи сифатида кетаётган, Қўштепа туманида яшовчи, 2007 йилда туғилган фуқарога тегишли болалар сумкасидан Қирғизистон Республикасидан олиб келинган 969 грамм «гашиш» гиёҳвандлик воситаси аниқланган.

 

Терговга қадар текширувлар давомида мазкур гиёҳвандлик моддасининг асл эгаси Фарғона шаҳрида яшовчи, 2006 йилда туғилган шахс экани аниқланиб, у ҳам қўлга олинган.

 

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Шунингдек, хусусий автомашина гаражига яширилган 9,04 кг опий экстракцияси аниқланган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятидаги лойиҳаларни ишга туширди ва янгиларининг қурилишини бошлаб берди

Шаҳар ва туманларда 106 та янги лойиҳа ишга тушириш ва қурилишга тайёрлиги маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев "Жалолиддин Мангуберди" поездида Самарқанд шаҳридан Нарпай туманига борди

Президент Нарпай туманидаги тупроқсиз қулупнай етиштириладиган иссиқхона билан танишди.

custom img

Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

Рамазон ҳайити муносабати билан етказилган мазкур ёрдам Ҳайратонда мамлакат вакилларига топширилди.

custom img

Самарқандга яна 150 та электробус олиб келинади

Бунинг учун Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан 120 миллион доллар маблағ жалб қилиш режалаштирилган.

custom img

Президент Самарқанддаги ташрифини Ёшлар креатив паркидан бошлади

Шунингдек, давлат раҳбари немис тилини ўқитиш марказида бўлди ва экофаоллар билан ҳам суҳбатлашди.

custom img

Давлат грантида ўқиган битирувчилар учун мажбурий ишлаб беришнинг янги тартиби жорий қилиниши мумкин

Битирувчиларнинг мажбурий ишлаб бериш муддати таълим йўналиши хусусиятидан келиб чиқиб алоҳида белгиланади.

custom img

19 мартдан "метан заправкалар" узлуксиз ишлайди — Энергетика вазирлиги

Фарғона водийсидаги “метан заправкалар” фаолияти босқичма-босқич тикланаётгани маълум қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"