Тошкентда 4 та машина аварияга учради
Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Қайд этилишича, ҳодиса 28 январь куни 22:20 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида юз берган. Унда 2 та Малибу, Ласетти ва Лабо автомашиналари ўзаро тўқнашиб кетган.
Оқибатда ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Бунёдкор шоҳкўчаси бўйлаб қисқа муддатли тирбандлик юзага келган ва зудлик билан бартараф қилинган.
Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.







