Ўзбекистон

Ўзбекистонда 3 ойда 63,6 трлн сўм солиқ тушуми қайд этилди

2026 йилнинг биринчи чорагида солиқ тушуми 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 24 фоизга ошди.

Ўзбекистонда 3 ойда 63,6 трлн сўм солиқ тушуми қайд этилди

Солиқ органлари томонидан 2026 йилнинг I чорагида республика бўйича бюджетга 63,6 трлн сўм тушумлар таъминланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24 фоизга кўп.  

 

Солиқ турлари кесимида энг катта тушум фойда солиғига тўғри келиб 20,4 трлн сўмни ташкил қилди. Ушбу турда 2025 йил мос даврига нисбатан 43 фоизлик ўсиш қайд этилди.

 

 

ҚҚС бўйича тушум 27 фоизга ошиб, 12,5 трлн сўм йиғилди. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 10,7 трлн сўмни ташкил этиб, 15 фоизга кўпайди. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 6 трлн сўм бўлиб, 17 фоизга ошди.

 

Акциз солиғи 4,6 трлн сўмни (1%), айланмадан олинадиган солиқ 0,6 трлн сўмни (12%), сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ - 0,4 трлн сўмни (82%) ташкил қилди.

 

Ер солиғи 2,8 трлн сўмга (34%), мол-мулк солиғи 2,3 трлн сўмга (11%) етди.

 

Шунингдек, солиқсиз тушумлар, яъни дивиденд тўловлари, бож, йиғим, жарима ва бошқа тўловлар учун 3,3 трлн сўм (1%) йиғилди.

 

Аввалроқ 2026 йилнинг биринчи чорагида мамлакатда фаолият юритаётган 89 та хорижий IT ва рақамли сервис компанияси жами 65,7 миллиард сўм солиқ тўлагани ҳақида хабар берилганди.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.