Ўзбекистон

Ўзбекистон мусулмонлари идораси қабристонларни обод қилишга чақирди

Идора “Қабристонларни обод қилиш долзарб ойлиги” ташаббусини эълон қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси қабристонларни обод қилишга чақирди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши қабристонларни обод қилиш ва зиёрат одобларига оид мурожаатини эълон қилди.

 

Мурожаатда қайд этилишича, мамлакатда аждодларни хотирлаш, уларнинг хотирасини эъзозлаш ҳамда қабристонларни обод қилиш эзгу анъана сифатида қаралади. Шунингдек, муқаддас динимизда марҳумларни зиёрат қилиш, уларнинг ҳаққига дуо қилиш ва қабрларга ҳурмат билан ёндашиш тарғиб этилгани таъкидланган.

 

Идора баёнотида яқин йилларда юрт бўйлаб, жумладан, Самарқандда Имом Бухорий мажмуаси атрофида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилгани эслатиб ўтилган.

 

Шунингдек, қабристонлар инсонни тафаккурга чорловчи, ҳаётнинг ўткинчилиги ва охират ҳақиқатини эслатувчи маскан экани таъкидланган.

 

Идора айрим ҳудудларда қабристонларнинг қаровсиз қолиши, тозалик ва тартиб-интизом етарли даражада эмаслиги каби ҳолатларга ҳам эътибор қаратган. Бундай ҳолатлар марҳумлар хотирасига нисбатан бефарқлик сифатида баҳоланаётгани билдирилган.

 

Мурожаатда қабристонларни доимий равишда тоза ва обод сақлаш, зиёрат маданиятига риоя қилиш ҳамда белгиланган тартибларга амал қилиш зарурлиги қайд этилган.

 

Шунингдек, зиёрат вақтида покликка риоя қилиш, салом бериш, дуо ва Қуръон тиловати қилиш, қабрларга ҳурматсиз муносабатда бўлмаслик каби одоблар эслатиб ўтилган.

 

Бундан ташқари идора қабристонларни обод қилиш ва зиёрат маданиятини юксалтириш мақсадида “Қабристонларни обод қилиш долзарб ойлиги” ташаббусини эълон қилди.

 

Унга кўра, маҳалла аҳолиси, нуронийлар, имом-хатиблар ва зиёлилар қабристонларни тозалаш ва ободонлаштириш ишларига кенг жалб этилади.

 

Ташаббус доирасида қабристонларни тартибли сақлаш, кўкаламзорлаштириш, зиёратчилар учун қулай шароит яратиш ҳамда ёшлар ўртасида “Хотира ва қадрлаш” тушунчасини мустаҳкамлаш режалаштирилган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"