Ўзбекистон

Apple, Google, Meta ва бошқа компанияларнинг Ўзбекистонга қанча солиқ тўлагани маълум қилинди

Электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар 2026 йилнинг биринчи чорагида 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 81 фоизга кўп солиқ тўлаган.

Apple, Google, Meta ва бошқа компанияларнинг Ўзбекистонга қанча солиқ тўлагани маълум қилинди

Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар томонидан тўланган солиқлар ҳажми кескин ошди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 2026 йилнинг биринчи чорагида мамлакатда фаолият юритаётган 89 та хорижий IT ва рақамли сервис компанияси жами 65,7 миллиард сўм солиқ тўлаган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 81 фоизга кўп.

 

 

Солиқ тушумлари бўйича етакчиликни Apple эгаллади — компания 16,1 миллиард сўм солиқ тўлаган. 

 

Кейинги ўринлардан Google (14,9 млрд сўм) ҳамда Мета (13,9 млрд сўм) жой олди.

 

Шунингдек, ТОП-10 таликдан Valve Corporation — 8 миллиард сўм, OpenAI — 2,5 миллиард сўм ва Anthropic — 1,5 миллиард сўм солиқ тўлаган компаниялар сифатида ўрин олди.

 

Рўйхатдан, шунингдек, Мidasbuy(1,3 млрд сўм), TikTok (868,3 млн сўм), Booking.cоm (694,7 млн сўм) ва Netflix (570,4 млн сўм) ҳам жой олган.

 

Амалдаги тартибга кўра, Ўзбекистонда электрон хизмат кўрсатувчи хорижий юридик шахслар ҳар чоракдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай солиқ ҳисоботларини топшириши ва солиқларни тўлаши шарт.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.