Ўзбекистон

Тошкентда тунда қўлида пичоқ билан юрган эркак қамалди

У кўп қаватли уйларнинг бирида қўшнисининг хонадони эшигини тақиллатиб, уни безовта қилган.

Тошкентда тунда қўлида пичоқ билан юрган эркак қамалди

 

Тошкент шаҳрида жамоат тартибини бузган шахс ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкорлик билан аниқланиб, маъмурий тартибда ушланган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, 5 январ куни соат 01:35 атрофида 1984 йилда туғилган фуқаро O.С. маст ҳолатда Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида қўшниси Д.Й.нинг хонадони эшигини тақиллатиб, безовта қилган. У умумий фойдаланишдаги йўлакда бўлган ҳолда совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёни қонунга хилоф равишда олиб юрган ва жамоат тартибини бузган.

 

Мазкур ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, жамоатчиликда хавотир уйғотган. Хабар келиб тушиши билан туман ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкор чоралар кўрилиб, ҳуқуқбузар маъмурий тартибда ушланди.

 

Ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан фуқаро O.С.гa нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик), 185-2-моддаси (совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш) ҳамда 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик) билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

 

Тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судига юборилди. Суд қарори билан ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

custom img

Президент топшириғи ижроси: Юқори Тўполангда янги гидроэнергетик имкониятлар ўрганилмоқда

Ҳудудда 80 МВт қувватли Киштут ГЭСлар каскади лойиҳаси доирасида ишлар давом этмоқда.

custom img

Марказий Осиёнинг янги “Албатта бориб кўриш керак бўлган” маскани: Ислом цивилизацияси марказига ташриф нархи қанча?

Марказ кенг жамоатчилик учун очилди ва доимий равишда ташриф буюриш мумкин. Иш вақти ташриф буюрувчиларга қулай қилиб ҳар куни соат 09:00 дан 22:00 гача, дам олиш кунларисиз белгиланган.

custom img

АҚШ давлат қарзи тарихда илк бор 39 триллион доллардан ошди

Бу ҳар бир америкалик ҳисобига ўртача 114 минг доллардан ортиқ қарз тўғри келмоқда.

custom img

Эрон узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўрмоқда — Financial Times

Эрон санкциялар енгиллаштирилмасдан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга рози эмас.

custom img

Маҳалла ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошлар мукофотланди

Президент Шавкат Мирзиёев маҳалла тизимидаги улкан хизматларни эътироф этди.

custom img

Ҳайит ва Наврўз кунлари хавфсизликни таъминлаш учун 20 мингдан ортиқ ходим сафарбар этилади

2000 дан ортиқ масжидда ҳайит намозлари ҳамда 200 дан ортиқ ҳудудда оммавий тадбирлар назорат остида ўтказилади.

custom img

“Афросиёб” поездлари Тошкент–Шаҳрисабз йўналишида қатнай бошлайди

27 мартдан бошлаб тезюрар поезд ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари Тошкент–Шаҳрисабз–Тошкент йўналишида ҳаракатланади.

custom img

Тошкентда Рамазон ҳайити намози ўқилиши сабабли масжидлар яқинидаги кўчалар ёпилади

Тошкент шаҳридаги 119 та масжид яқинида транспорт ҳаракати чекланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"