Ўзбекистон

Тошкентдаги боғчада болани ухламагани учун урган тарбиячи ишдан олинди

Боғча маъмурияти мазкур ҳолат аниқлангач, тарбиячи билан меҳнат шартномаси бекор қилинганини билдирган.

Тошкентдаги боғчада болани ухламагани учун урган тарбиячи ишдан олинди

 

 

 

Тошкент шаҳридаги хусусий боғчалардан бирида болага нисбатан зўравонлик қилган тарбиячи ишдан бўшатилди. Бу ҳақда «Миллар» кўрсатуви хабар берди. Воқеа Олмазор туманида жойлашган “Америсан Дайсаре” нодавлат мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 22 январь куни бўлган. Тарбиячи тушлик вақтида ухламаган бола билан қўпол муносабатда бўлиб, унга қўл кўтарган. Боғча маъмурияти мазкур ҳолат аниқлангач, тарбиячи билан меҳнат шартномаси бекор қилинганини билдирган.

 

Боланинг онаси сўзларига кўра, тарбиячи барча болалар турганидан кейин унинг фарзандига нисбатан зўравонлик қилган ва натижада боланинг бурни қонаган. “Боламни кийинтириб, юз-қўлини ювиб, ёнимга тушириб юборишганда мен боғчага келган эдим”, — дейди у.

 

Пойтахт Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумотига кўра, ҳолат ҳозирда бошқарма томонидан ўрганилмоқда. Ўрганиш якунларига кўра, мазкур воқеа юзасидан қўшимча расмий маълумот тақдим этилиши билдирилган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятидаги лойиҳаларни ишга туширди ва янгиларининг қурилишини бошлаб берди

Шаҳар ва туманларда 106 та янги лойиҳа ишга тушириш ва қурилишга тайёрлиги маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев "Жалолиддин Мангуберди" поездида Самарқанд шаҳридан Нарпай туманига борди

Президент Нарпай туманидаги тупроқсиз қулупнай етиштириладиган иссиқхона билан танишди.

custom img

Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

Рамазон ҳайити муносабати билан етказилган мазкур ёрдам Ҳайратонда мамлакат вакилларига топширилди.

custom img

Самарқандга яна 150 та электробус олиб келинади

Бунинг учун Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан 120 миллион доллар маблағ жалб қилиш режалаштирилган.

custom img

Президент Самарқанддаги ташрифини Ёшлар креатив паркидан бошлади

Шунингдек, давлат раҳбари немис тилини ўқитиш марказида бўлди ва экофаоллар билан ҳам суҳбатлашди.

custom img

Давлат грантида ўқиган битирувчилар учун мажбурий ишлаб беришнинг янги тартиби жорий қилиниши мумкин

Битирувчиларнинг мажбурий ишлаб бериш муддати таълим йўналиши хусусиятидан келиб чиқиб алоҳида белгиланади.

custom img

19 мартдан "метан заправкалар" узлуксиз ишлайди — Энергетика вазирлиги

Фарғона водийсидаги “метан заправкалар” фаолияти босқичма-босқич тикланаётгани маълум қилинди.

custom img

Сурхондарёда қарз можароси ортидан ИИБ ходимлари ва фуқаролар тўқнашуви бўлгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеога ойдинлик киритилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"