Ўзбекистон

Тошкентдаги туннелда эркак аёлга уятсиз қилиқ қилди

30 ёшли аёлга шаҳвоний ҳаракат қилган 34 ёшли эркак ушланди.

Тошкентдаги туннелда эркак аёлга уятсиз қилиқ қилди

 

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс томонидан аёл кишига нисбатан уятсиз ҳаракат содир этилгани ҳақидаги хабарлар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қилди.

 

Жорий йилнинг 6 январь куни тахминан соат 18:50 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Лутфий кўчасида номаълум шахс 1996 йилда туғилган Л.Қ.гa нисбатан уятсиз бузуқ ҳаракат содир этиб, воқеа жойидан яширинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида гумонланувчининг шахси аниқланган. У 1993 йилда туғилган В. Андрей бўлиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган.

 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Текширув якунларига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

custom img

“INSON” филмининг иккинчи сони премьераси бўлиб ўтади

Янги фильм Қорақалпоғистондан бўлган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум уч нафар боланинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

custom img

Тошкентда Lacetti ва Matiz тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

custom img

Исроилнинг ҳаво ҳужумига қарши ракета захираси камаймоқда

Мутахассислар захиралар 2025-йилдаги 12 кунлик Эрон–Исроил уруши вақтида қисман сарфланганини таъкидламоқда.

custom img

Чилонзорда наркокурьерларни қўлга олган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди

Инспектор томонидан қўлга олинган шахсдан 295 дона прегабалин капсуласи топилган.

custom img

Тошкент йўлларида кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Реконструкция ишлари «Долзарб 90 кун» дастури доирасида амалга оширилмоқда.

custom img

Қатарда қолиб кетган ўзбекистонликларнинг сўнгги гуруҳи ватанига қайтди

96 нафар фуқаро Доҳадан Дубай орқали Тошкентга олиб келинди.

custom img

Самарқандда СССР паспорти билан яшаб келган аёлга ID карта берилди

У узоқ вақт эътиборсизлик ва оилавий шароит сабаб ҳужжатларини расмийлаштирмаган.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 42 мингдан ортиқ фуқаролик обектига зарар етган

Теҳрон вилоятининг ўзида 10 мингга яқин уй-жой шикастланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"