Жаҳон

Покистон: тошқин оқибатида қурбонлар сони 1000 дан ошди

Кучли ёмғир ва сув тошқинлари Покистон ҳудудининг учдан бир қисмини сув босди

Покистон: тошқин оқибатида қурбонлар сони 1000 дан ошди

 

Бош вазир Шеҳбаз Шарифнинг айтишича, 1100 дан ортиқ одам, жумладан 380 га яқини болалар ҳалок бўлган.

 

Расмийларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 33 миллион киши, яъни 220 миллионлик Покистон аҳолисининг 15 фоиздан ортиғи тошқиндан жабр кўрган.50 мингдан ортиқ одам мамлакат шимоли-ғарбидаги иккита бошпанага эвакуация қилинган.

 

Табиий офатларга қарши кураш миллий агентлиги раҳбари Ахтар Навознинг айтишича, Покистоннинг 160 туманидан 72 таси табиий офатдан жабр кўрган. 800 минг гектардан ортиқ қишлоқ хўжалиги ерлари сув остида қолган.

 

Жорий йилнинг август ойида мамлакатда ёғингарчилик 30 йиллик ўртача кўрсаткичдан қарийб 190 фоизга кўп, жами 390,7 мм.ни ташкил этди. 50 миллион аҳолиси бўлган Синд провинцияси энг кўп жабр кўрди ва ёмғир 30 йиллик ўртача кўрсаткичдан 466 фоизга кўп ёғди.

 

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилиб, 5,2 миллион кишини озиқ-овқат, сув, санитария ва тиббий ёрдам билан қўллаб-қувватлаш учун 160 миллион доллар ажратишни сўради.

 

Покистон аллақачон Халқаро валюта жамғармасидан 1,1 миллиард доллар молиявий ёрдам олган. Ҳукуматнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, тошқинлардан кўрилган зарар 10 миллиард доллардан ортиқни ташкил қилган.

custom img

Эрондаги вазият Марказий Осиёда энг кўп Тожикистонга таъсир қилиши мумкин

2025 йилнинг биринчи ярмида Тожикистон Эрондан 600 млн долларлик маҳсулот импорт қилган.

custom img

Можтабо Хоманаий марҳум отаси томонидан тайинланган амалдорларни лавозимида қолдирди

Фармонга кўра, улар ишларини давом эттириб, марҳум Али Хоманаийдан олган кўрсатмаларига амал қилиши лозим.

custom img

БАА ҳаво ҳудудининг қисман ёпилиши 23 мартгача узайтирилди

Чекловлар АҚШ–Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳарбий кескинлик фонида жорий этилган.

custom img

Трамп Минобдаги мактаб ҳужуми бўйича АҚШ жавобгарлигини рад этди

Вашингтон ҳужум сабабларини аниқлаш учун тергов олиб бормоқда.

custom img

Нетаняхунинг ўлими рад этувчи видео сунъий интеллект ёрдамида яратилган

Видеода қаҳва идишидаги суюқлик ҳаракат қилмаган ва миқдори камаймаган.

custom img

БААда Эрон ҳаво ҳужумлари оқибатида беш фуқаро ва икки ҳарбий ҳалок бўлди

Яна 145 киши турли даражадаги жароҳат олган.

custom img

Рим папаси Эрон билан уруш Худо томонидан қўллаб-қувватланаётгани ҳақидаги фикрларни танқид қилди

Шунингдек, у томонларни ўт очишни тўхтатиб, минтақадаги зўравонликка барҳам беришга чақирди.

custom img

Яқин Шарқдаги уруш саратонни даволаш учун зарур дорилар таъминотини хавф остига қўйди

Дори-дармонларини етказиб беришдаги кечикишлар саратонга чалинган беморларда касалликнинг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Покистон: тошқин оқибатида қурбонлар сони 1000 дан ошди