Трамп урушни баҳоргача якунлашни мақсад қилмоқда
У Украина учун фойдали шартнома таклиф қилиш ниятида.

Тhe Independent нашрига кўра, Украинанинг “Халқ хизматчиси” фракцияси раҳбари Давид Араҳамия Доналд Трампнинг инаугурациясида фахрий меҳмонлар қаторидан жой эгаллаган. Шундан сўнг, Араҳамия оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида Украина делегацияси келгуси ойда АҚШ президенти билан учрашиш учун Вашингтонга ташриф буюриши кутилаётганини маълум қилди. Давид Араҳамия Украина президенти Владимир Зеленскийга яқин шахслардан бири ҳисобланади.
“АҚШнинг Украинани қўллаб-қувватлашидан хавотирда бўлганлар Араҳамиянинг инаугурацияда иштирок этганига эътибор қаратишлари лозим. Бу жуда муҳим қадам бўлиб, Доналд Трамп Украина учун фойдали шартнома таклиф қилиш ниятида эканини кўрсатади”, дейилади The Independent мақоласида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президент девони раҳбари Андрей Ермак урушни 100 кун ичида якунлашга қаратилган ҳеч қандай тинчлик режалари мавжуд эмаслигини айтган эди.
“Страна” нашрига кўра, Араҳамия билан Ермак ўртасидаги жиддий зидддият мавжуд бўлиб, Араҳамий ушбу курашда АҚШнинг янги президенти жамоасининг қўллаб-қувватлашига эришишга интилмоқда.







