Туркия Сомалида нефть топди
Қуруқлик ва денгиз ҳудудларида нефть-газ қидирув ишлари олиб борилади.

Туркия ва Сомали ўртасида нефть ва газ соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича муҳим шартнома имзоланди. Унга кўра, Туркия Сомалининг қуруқлик ва денгиз ҳудудларида нефть-газ қидирув ишларини олиб бориши мумкин.
Ушбу келишув доирасида Туркиянинг "Оруч Реис" илмий-тадқиқот кемаси Сомали сувларида 2Д ва 3Д сейсмик тадқиқотлар ўтказиш учун юборилди. Илк ҳисоботларга кўра, Сомалининг Оббиа ва Кориоли каби денгиз бассейнларида 30 миллиард баррелгача нефть захиралари бўлиши мумкин.
Таҳминий маълумотларга кўра, келишув шартларига биноан, Туркия қазиб чиқарилган нефть ва газ даромадларининг 30 фоизини олиши кутилмоқда. Бу эвазига Туркия Сомалига хавфсизлик ва мудофаа соҳаларида ёрдам кўрсатади. Аммо ушбу фоиз расмийлар томонидан ҳали тасдиқланмаган.
Агар ушбу захиралар самарали қазиб чиқарилса, Сомали иқтисодиётида сезиларли ўзгаришлар бўлиши мумкин — мамлакат инфратузилмасини қайта тиклаш ва аҳолига хизмат кўрсатишни яхшилаш учун катта маблағлар пайдо бўлади.







