Жаҳон

Эрон Ҳўрмуз бўғозида ҳаракатланиш учун айрим давлатлар кемаларига чекланган рухсат берди

Ҳўрмуз бўғози фақат душманлар ва уларнинг тажовузкорлигини қўллаб-қувватловчилар учун ёпиқ бўлиб қолиши эълон қилинди.

Эрон Ҳўрмуз бўғозида ҳаракатланиш учун айрим давлатлар кемаларига чекланган рухсат берди

Эрон ҳукумати Ҳўрмуз бўғози орқали айрим нефть танкерларининг ҳаракатланишига рухсат беришини маълум қилди. Бу ҳақда TRT World хабар берди.

 

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи 16 март куни бўғоз “фақат душманлар ва уларнинг тажовузкорлигини қўллаб-қувватловчилар” учун ёпиқ бўлиб қолишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бошқа давлатларга тегишли кемалар учун айрим истиснолар қўлланмоқда.

 

Эрон ТИВ расмий вакили Исмоил Бақоий ҳам бу маълумотни тасдиқлаб, урушга алоқадор бўлмаган мамлакатлар кемалари махсус рухсатнома ва ҳарбийлар билан мувофиқлаштириш асосида бўғоздан ўтишига ижозат берилаётганини билдирди.

 

Мазкур баёнотлар АҚШ ва Исроил билан кескинлашган ҳарбий қарама-қаршилик фонида янграмоқда. Сўнгги ҳафталарда зарбалар алмашинуви сабаб Ҳормуз бўғозида кемалар ҳаракати деярли тўхтаб, глобал энергия таъминотига хавф туғилгани қайд этилмоқда. Мутахассислар таъкидлашича, жаҳон нефть савдоси ва суюлтирилган газ ташувларининг қарийб 20 фоизи айнан шу ҳудуд орқали амалга оширилади.

 

Шу билан бирга, Теҳрон айрим давлатлар учун истиснолар жорий этган. Хусусан, 14 март куни Ҳиндистон байроғи остидаги иккита LPG танкери бўғоздан ўтган. Эроннинг Ҳиндистондаги элчиси Муҳаммад Фатҳалий бу ҳолатни глобал блокада шароитидаги истисно сифатида баҳолаган.

 

Bloomberg маълумотига кўра, Покистон миллий юк ташиш компаниясига тегишли танкер ҳам 15 март куни ҳудудни тарк этган. Шунингдек, Туркия транспорт ва инфратузилма вазири Абдулкадир Уралоғлу Эрон рухсатидан сўнг турк кемасининг бўғоздан ўтганини тасдиқлаган. Теҳрон Бангладеш кемалари учун ҳам олдиндан огоҳлантириш асосида ўтишга имкон берилиши мумкинлигини билдирган.

 

Чекланган рухсатларга қарамай, глобал нефть бозори босим остида қолмоқда. 16 март кунги савдоларда Brent маркали нефть нархи бир баррель учун 104 доллардан юқори даражада сақланиб турибди. 28 февралдан буён нархлар қарийб 45 фоизга ошган бўлиб, айрим даврларда 120 долларгача етган.

 

Экспертлар огоҳлантиришича, Ҳўрмуз бўғозидаги узоқ муддатли узилишлар глобал энергия таъминотини янада қисқартириши ва ёнилғи нархларининг ошишига олиб келиши мумкин.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эрон Ҳўрмуз бўғозида ҳаракатланиш учун айрим давлатлар кемаларига чекланган рухсат берди | Zamon.uz