Туркиядаги зилзила қурбонлари 12 мингдан ошди
Қарийб 63 минг киши эса ҳодиса оқибатида жабрланган.

Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг (AFAD) маълум қилишича, мамлакат жанубида содир бўлган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар 12 391 нафарга, жароҳатланганлар эса 62,914 кишига етган.
Бундан ташқари, ер силкиниши оқибатида мамлакатда 6 мингдан зиёд иншоотлар вайрон бўлгани аниқланган.
Расмийларнинг билдиришича, зилзила оқибатида Туркия жанубий вилоятларида 13 миллиондан ортиқ одам жабр кўрган.







