Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди
Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Самарқандда 29 октабр куни ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссияларнинг 12-йиғилиши иш бошлади. Бу ҳақида тадбирда иштирок этаётган "Zamon.uz" мухбири хабар бермоқда.
Йиғилишни ЮНЕСКО бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси раиси Гаяне Умерова очиб берди ва у йиғилиш раиси этиб сайланди. У ўз нутқида кенгаш кун тартиби мазмунан бой эканлиги ҳамда ЮНЕСКО фаолияти учун муҳим йўналишларни ўз ичига олганини таъкидлади.
Анжуман давомида ташкилот кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда, жумладан:
· ёшлар сиёсатини ривожлантириш
· давлатлар, фуқаролик жамияти ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни кучayтириш
· барқарор ривожланиш
· инклюзивлик масалалари
Йиғилишда дунё мамлакатларининг ЮНЕСКО бўйича миллий комиссиялари вакиллари иштирок этмокда.







