Жаҳон

Украина қанча аскаридан айрилган?

Politico нашри бу тўғрисида маълумотларни очиқлади.

Украина қанча аскаридан айрилган?

 

Украина 1 йилда 100 минг аскаридан айрилди. Бу ҳақда Politico хабар берди.

 

АҚШ Украинага тезкорлик билан ҳарбий техника етказиб бермоқда ва украиналик ҳарбийларни тезроқ жангларга тайёрлашда давом этмоқда. Баҳор охирида уларнинг Россияга қарши ҳужумга ўтиши кутилмоқда.

 

Чоршанба куни Украина бўйича мулоқот гуруҳи йиғилишидан кейин Пентагон раҳбари Ллойд Остин Киевда “йўқотиш учун вақт қолмаган”ини маълум қилди.

 

“Ваъда қилган мажбуриятларимизни тез ва тўлиқ амалга оширишимиз керак. Бу ўз ичига жанг майдонига зирҳли техникани етказиб бериш ва украиналик ҳарбийларни тайёрлаш, эҳтиёт қисмлари ва техник қўллаб-қувватлашни олади”, – деган АҚШ мудофаа вазири.

 

Баҳор яқинлашиши билан Америка расмийлари Украинага ўқ-дори, снаряд, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари ва бошқа техникани етказиб беришни кўпайтирди. Москва ва Киев эса Донбассда АҚШ ҳарбийлари стратегик аҳамияти паст эканини айтган Бахмут учун қонли жангни давом эттирмоқда. Шу билан бирга Пентагон Украинанинг ҳар қандай вазиятда хам урушни давом эттира олиши учун қурол етказиб беряпти.

 

Россия бир неча ойдан бери мамлакатни ракеталар остида қолдирмоқда. Бу нафақат Украинага кўпроқ зарар етказиш, балки унинг ҳаво мудофааси тизимини ишдан чиқариш учун амалга ошириляпти. Украиналик ҳарбийлар ўта муҳим снарядларга тақчиллик сезмоқда. Бир йилдан ортиқ уруш давомида Киев энг тажрибали аскарларини йўқотди, қурбонлар сони 100 мингдан ошган.

 

Қурбонларнинг аксарияти Бахмутда берилган. Бу ерда ҳар икки томон ҳам кўплаб ҳарбийларидан айрилган. Ллойд Остин яқинда ўтган матбуот анжуманида шаҳар кўпроқ рамзий аҳамиятга эгалигини айтганди.

 

АҚШ ҳозирда асосий эътиборни Украинани майда бошланиши кутилаётган қарши ҳужумга тайёрламоқда.

 

custom img

Нобел мукофоти энди мени қизиқтирмайди — Трамп

АҚШ президенти Эронга қарши операциялар ва Нобел мукофоти ҳақида гапирмаслигини айтди.

custom img

АҚШ нархларни барқарорлаштириш мақсадида Россия нефти савдосига вақтинча рухсат берди

Молия вазирлиги Эрон можаро ва Ҳормуз блокадаси фондида санкцияларни бир ойга юмшатди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ҳужумлар давомида йиллик ўқ-дори захираларининг катта қисмини сарфлади — FT

Ҳужумнинг дастлабки 100 соатида Қўшма Штатлар 168 та Tomahawk ракетасидан фойдаланган.

custom img

Россияда 15 кишилик наркогуруҳ қўлга олинди, улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

44 килограммдан ортиқ гиёҳванд модда мусодара қилинди.

custom img

Туркия устида урилган ракeталар учинчи томон томонидан отилган — Эрон элчиси

Элчининг таъкидлашича ҳодиса дўстона муносабатларга путур етказишга қаратилган бўлиши мумкин.

custom img

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операцияси камида 2–3 ҳафта давом этиши мумкин

Операция доирасида асосий зарбалар Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига қаратилган.

custom img

Исроилда фаластинлик маҳбусга зўравонлик қилиб, қийноққа солган беш нафар аскарга жазо берилмади

Мазкур жинсий зўравонлик иши бўйича айблов эълон қилинганидан кейин юзага келган муҳим ўзгаришлар ҳисобга олиниб, айблов хулосаси бекор қилинган.

custom img

Исроилда қишлоққа ракета зарбаси берилиши оқибатида 50 дан ортиқ киши жароҳатланди

Исроил Мудофаа Армияси Эрон томонидан Исроил ҳудудига навбатдаги ракета ҳужумлари йўналтирилганини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"