Cаломатлик

Узоқ умр кўриш бўйича тавсиялар

Соғлом узоқ умр кўриш кўп жиҳатдан инсоннинг ўз ҳаракатига боғлиқ.

Узоқ умр кўриш бўйича тавсиялар

Ҳар бир инсон юз ёшга етиб, невара ва чевараларининг улғайишини кўришни орзу қилади. Аммо нафақат узоқ умр кўриш, балки кексаликни бахтли, соғлом, кучга тўла ҳолда кутиб олиш муҳимдир.

 

Кексаликда инсон организми ҳаёт сифатини ёмонлаштирадиган табиий ўзгаришларга дуч келади. Остеопороз, ҳиссий функциялар (эшитиш, кўриш) пасайишининг олдини олишга ва турли жароҳатлар эҳтимолини туширишга алоҳида эътибор қаратиш лозим. 

 

Соғлом қариш ва узоқ умр кўриш учун қуйидаги тавсияларга амал қилиш зарур.

 

1. Тўғри овқатланиш. Кунига камида 5 марта овқатланинг. Рационингиздан аччиқ, ёғли, шўр овқатларни чиқариб ташланг. Ширинлик истеъмолини минимал даражага туширинг. Кунига камида 500 г мева ва сабзавотлар енг. Иммунитет тизимини мустаҳкамлаш учун рационингизга кальцийга бой бўлган сут маҳсулотлари, баъзи баргли сабзавотлар; остеопорознинг олдини олиш учун магний, фосфор ва Д витамини бўлган; юрак-қон томир тизими ва мия ҳолатини нормал ҳолда сақлаш учун таркибида тўйинмаган ёғлар, айниқса Омега-3 бўлган маҳсулотларни қўшинг. Қайнатилган ёки буғда пиширилган таомларни кўпроқ истеъмол қилинг. Ётишдан олдин овқатланманг.

 

2. Жисмоний фаоллик. Катта ёшлилар кунига ҳеч бўлмаганда ярим соат ҳаракатда бўлиши керак. Тоза ҳавода пиёда сайр қилиш, велосипедда юриш ва сузиш тананинг кўплаб аъзолари ва тизимларини соғлом ҳолатда сақлашга ёрдам беради. асосийси, мунтазам равишда шуғулланиш керак. Жисмоний фаоллик юрак-қон томир тизимининг ҳолатини яхшилайди, суякларни мустаҳкамлайди ҳамда уларга қон ва кислород етказиб беришни рағбатлантириш орқали мия ҳужайраларини соғлом ҳолда сақлайди.

 

3. Мияни ишлатувчи машғулотларни бажариш. Мантиқий масалалар, кроссвордларни ечиш, китоб ўқиш ва улардаги воқеаларни кимгадир ҳикоя қилиб бериш, янги билимларга эга бўлиш тавсия этилади.

 

4. Режимга риоя қилиш. Доим бир вақтда уйғониш, бадантарбия қилиш, овқатланиш ва уйқуга ётишга ҳаракат қилинг. Кунига камида 8 соат ухланг.

 

5. Ижтимоий фаол бўлиш. Қариндошлар, дўстлар ва яқинлар билан мулоқот қилиш, қизиқарли тадбирлар, кўргазмалар, театрларга бориш соғлом узоқ умр кўришнинг муҳим таркибий қисмидир. Ёлғизлик саломатликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

 

6. Оптимистик дунёқараш. Ҳаётга ижобий муносабат умр кўриш давомийлигини оширади ва стресс даражасини пасайтиради, саломатликни сақлашга ёрдам беради.

 

7. Хобби. Боғдорчилик, китоб ўқиш, қўл меҳнати билан шуғулланиш ёки ёқимли мусиқани тинглаш каби севимли машғулотларингизга вақт ажратинг.

 

8. Ёмон одатлардан воз кечиш. Юрак, қон томирлар ва ўпканинг энг жиддий касалликлари чекиш билан боғлиқ, спиртли ичимликлар эса барча тизимлар ва органларга зарар келтиради.

 

9. Саломатлик ҳолатини мунтазам текшириб туриш. Вазн ва бел айланаси меъёридан ошиб кетмаслигига эътиборли бўлинг. Бел айланаси эркаклар учун 102 см, аёллар учун 88 см дан ортмаслиги керак. Юзага келиши мумкин бўлган касалликларни эрта ташхислаш учун ҳар йили шифокорингиз кўригидан ўтиб туринг. Қон босими, холестерин ва қондаги шакар миқдорини кузатиб боринг. Сурункали касалликларингиз бўлса, мунтазам керакли текширув ва даволанишдан ўтинг. Кўриш ва эшитиш билан боғлиқ муаммоларни олдини олиш учун қуёшнинг ультрабинафша нурланишидан ўзингизни асранг ва шовқинли жойларга борманг.

 

Соғлом қариш нафақат умр кўриш давомийлигини, балки ҳаёт сифатини — жисмоний, ақлий ва ҳиссий саломатликни ҳам ўз ичига олади. Соғлом узоқ умр кўриш кўп жиҳатдан инсоннинг ўз ҳаракатига боғлиқ. Ҳа, бу осон иш эмас ва доимий тарзда ўз устида ишлашни талаб қилади. Аммо кексаликкача бахтли ва ўз ҳаётидан мамнун бўлиб яшаш учун арзийди.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Узоқ умр кўриш бўйича тавсиялар