Жаҳон

Венесуэла Олий суди мамлакат вице-президентини вақтинчалик президент этиб тайинлади

Николас Мадуро қўлга олиниши натижасида ўз конституциявий ваколатларини бажариш имкониятидан маҳрум бўлган.

Венесуэла Олий суди мамлакат вице-президентини вақтинчалик президент этиб тайинлади

Венесуэла Олий суди мамлакат президенти Николас Мадуронинг қўлга олиниши ортидан юзага келган фавқулодда вазият муносабати билан ижро ҳокимиятида вақтинчалик ўзгаришлар киритди.

 

Суднинг Конституциявий палатаси қарорига кўра, вице-президент Делси Родригес Венесуэла Республикаси президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Ушбу қарор давлат телеканали VTV орқали Конституциявий палата раиси Карислия Беатрис Родригес томонидан эълон қилинди.

 

Қарорда таъкидланишича, Николас Мадуронинг қўлга олиниши натижасида у ўз конституциявий ваколатларини бажариш имкониятидан маҳрум бўлган.

 

Шу сабабли вазият “фавқулодда ва вақтинчалик ҳуқуқий имкониятсизлик ҳолати” сифатида баҳоланган.

 

“Республика ижрочи вице-президентига Президент лавозимига оид барча ваколатлар, мажбуриятлар ва функцияларни амалдаги қонунчилик доирасида вақтинча амалга ошириш топширилди”, — дейилади расмий баёнотда.

 

Шунингдек, мазкур чора давлат бошқарувида узлуксизликни сақлаш, миллий хавфсизликни таъминлаш ва мамлакатнинг конституциявий барқарорлигини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилингани қайд этилган.

 

Эслатиб ўтамиз, 3-январга ўтар кечаси Каракас шаҳрида бир нечта портлашлар содир бўлган.

Ҳужумлар оқибатида қурбонлар ва жароҳатланганлар борлиги хабар қилинган.

 

Венесуэла бош прокурори Тарек Уильям Сааб АҚШни Каракасдаги ҳужумлар учун масъул деб ҳисоблашини билдириб, Николас Мадуро ва унинг рафиқасига етказилиши мумкин бўлган ҳар қандай зарар учун АҚШ ҳукумати жавобгар бўлишини таъкидлади.

custom img

Нобел мукофоти энди мени қизиқтирмайди — Трамп

АҚШ президенти Эронга қарши операциялар ва Нобел мукофоти ҳақида гапирмаслигини айтди.

custom img

АҚШ нархларни барқарорлаштириш мақсадида Россия нефти савдосига вақтинча рухсат берди

Молия вазирлиги Эрон можаро ва Ҳормуз блокадаси фондида санкцияларни бир ойга юмшатди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ҳужумлар давомида йиллик ўқ-дори захираларининг катта қисмини сарфлади — FT

Ҳужумнинг дастлабки 100 соатида Қўшма Штатлар 168 та Tomahawk ракетасидан фойдаланган.

custom img

Россияда 15 кишилик наркогуруҳ қўлга олинди, улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

44 килограммдан ортиқ гиёҳванд модда мусодара қилинди.

custom img

Туркия устида урилган ракeталар учинчи томон томонидан отилган — Эрон элчиси

Элчининг таъкидлашича ҳодиса дўстона муносабатларга путур етказишга қаратилган бўлиши мумкин.

custom img

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операцияси камида 2–3 ҳафта давом этиши мумкин

Операция доирасида асосий зарбалар Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига қаратилган.

custom img

Исроилда фаластинлик маҳбусга зўравонлик қилиб, қийноққа солган беш нафар аскарга жазо берилмади

Мазкур жинсий зўравонлик иши бўйича айблов эълон қилинганидан кейин юзага келган муҳим ўзгаришлар ҳисобга олиниб, айблов хулосаси бекор қилинган.

custom img

Исроилда қишлоққа ракета зарбаси берилиши оқибатида 50 дан ортиқ киши жароҳатланди

Исроил Мудофаа Армияси Эрон томонидан Исроил ҳудудига навбатдаги ракета ҳужумлари йўналтирилганини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"