Жаҳон

Хитойда лицензиясиз интервью ва янгиликлар нашр этиш тақиқланади

Ушбу чора-тадбирлар интернетдаги салбий кайфият, ваҳима тарқалиши, фитна назариялари ва сохта расмий баёнотлар тарқалишини олдини олишга қаратилган.

Хитойда лицензиясиз интервью ва янгиликлар нашр этиш тақиқланади

 

Пекин шаҳрининг Кибермакон маъмурияти 2025 йил декабрь ойида онлайн янгиликларни назорат қилиш бўйича бир ойлик махсус кампанияни бошлади. Ушбу тадбир қонунбузарликларнинг олдини олиш, етакчи оммавий ахборот воситаларининг таъсирини кучайтириш ва соғлом интернет муҳитини яратиш мақсадида амалга оширилмоқда, деб хабар берди Хитой Марказий Телевидениеси (CCTV).

 

Кампания доирасида ноқонуний онлайн ахборот фаолияти қатъий назоратга олинади. Хусусан, лицензиясиз интервьюлар, янгиликларни тўплаш, таҳрирлаш ва нашр этиш, маълумотларни бузиб ёки контекстдан чиқариб кўрсатиш тақиқланди. Шу билан бирга, жамоатчиликни чалғитувчи аккаунтлар, фотосуратлар ва номлардан фойдаланиш ҳам кузатилади.

 

Расмий баёнотга кўра, ушбу чора-тадбирлар интернетдаги салбий кайфият, ваҳима тарқалиши, фитна назариялари ва сохта расмий баёнотлар тарқалишини олдини олишга қаратилган. Кампания “Тоза пойтахт – тоза манбалар, ҳақиқий овоз” шиори остида ўтказилмоқда ва барча ноқонуний фаолиятларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича чораларни ўз ичига олади.

 

Хитой расмийлари июль ойида вояга етмаганлар учун онлайн муҳитни ҳимоя қилиш кампаниясини бошлаганини ҳам эслатди. Аввалроқ эса интернетдаги ахборот назорати ва киберҳужумлардаги ҳақоратли сўзлар устидан мониторинг кучайтирилган эди.

custom img

Туркиядаги мактабда ота-она ўқитувчига пичоқ билан ҳужум қилди

Аввалроқ Сиверек ва Қаҳраманмарашдаги мактабларда ҳам отишма содир бўлган эди.

custom img

АҚШ ва Эрон музокаралари 6 ой давом этиши мумкин — Bloomberg

Айрим расмийлар можарони сиёсий йўл билан ҳал этиш ва якуний келишувга эришиш учун қўшимча вақт зарур, деб ҳисобламоқда.

custom img

IDF Ҳизбуллоҳ қуролсизлантирилмагунча Ливандаги операцияларни давом эттиради

Ливан армияси Исроилни сулҳ битимини бузишда айблади.

custom img

Россияда портлаш оқибатида бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Портлаш чиқинди контейнерларини юклаш вақтида содир бўлган.

custom img

General Motors ва Ford ҳарбий техника ишлаб чиқаришга қайтиши мумкин

Бунга сабаб сифатида АҚШнинг қурол-яроғ захиралари камайиб бораётгани кўрсатилмоқда.

custom img

Россияда Путиннинг рейтинги кетма-кет олтинчи ҳафта пасаймоқда

Россия етакчисига бўлган ишонч даражаси 1,8 фоизга пасайиб, 72 фоизга тушган.

custom img

Европа Иттифоқи Украинага 2,7 млрд еврогача маблағ ажратади

Украина ушбу маблағларни олиш учун 173 та ислоҳотдан иборат режани амалга ошириши керак.

custom img

Пентагон Эронга қарши янги операция бошлади

Бу операция “Эпик ғазаб”нинг кенгайтирилган босқичи экани айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Хитойда лицензиясиз интервью ва янгиликлар нашр этиш тақиқланади