Жаҳон

АҚШ ва Эрон музокаралари 6 ой давом этиши мумкин — Bloomberg

Айрим расмийлар можарони сиёсий йўл билан ҳал этиш ва якуний келишувга эришиш учун қўшимча вақт зарур, деб ҳисобламоқда.

АҚШ ва Эрон музокаралари 6 ой давом этиши мумкин — Bloomberg

 

Bloomberg агентлиги хабарига кўра, Форс кўрфази ва Европадаги айрим етакчилар АҚШ ҳамда Эрон ўртасидаги эҳтимолий тинчлик келишуви бўйича музокаралар олти ойгача давом этиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

 

Манбаларга кўра, айрим расмийлар можарони сиёсий йўл билан ҳал этиш ва якуний келишувга эришиш учун қўшимча вақт зарур, деб ҳисобламоқда. Шу боис, музокаралар жараёнини муваффақиятли якунлаш мақсадида амалдаги сулҳ муддатини узайтириш таклиф қилинмоқда.

 

Қайд этилишича, минтақа давлатлари, шунингдек, глобал бозорлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида Ҳормуз бўғозидаги чекловлар тез орада бекор қилинишидан манфаатдор. Таҳлилчиларга кўра, май ойигача вазият барқарорлашмаса, энергия нархларининг ошиши ва озиқ-овқат бозорларида босим кучайиши мумкин.

 

Хабарда айтилишича, эҳтимолий тинчлик битими доирасида Эроннинг уранни бойитиш дастури ҳамда узоқ масофали баллистик ракета салоҳияти бўйича чекловлар муҳокама қилиниши мумкин.

 

Шу билан бирга, Форс кўрфази мамлакатлари раҳбарлари ҳарбий ҳаракатларнинг қайта бошланишини истамаслиги ва Теҳрон билан музокаралар давом эттирилишини қўллаб-қувватлаётгани таъкидланмоқда.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"