Жаҳон

IDF Ҳизбуллоҳ қуролсизлантирилмагунча Ливандаги операцияларни давом эттиради

Ливан армияси Исроилни сулҳ битимини бузишда айблади.

IDF Ҳизбуллоҳ қуролсизлантирилмагунча Ливандаги операцияларни давом эттиради

 

Исроил мудофаа кучлари (IDF) Ҳизбуллоҳ тўлиқ қуролсизлантирилмагунга қадар Ливан жанубидаги ҳарбий операцияларни давом эттириш ниятида эканини маълум қилди.

 

Мудофаа вазири Исраэл Катзнинг баёнотига кўра, ИДФ томонидан назоратга олинган ҳудудлар сақлаб қолинади ва бундан кейин ҳам ушлаб турилади. Унинг таъкидлашича, Исроилнинг асосий мақсади Ҳизбуллоҳни ҳарбий ёки сиёсий йўллар билан қуролсизлантиришдан иборат.

 

Шунингдек, Катз хавфсизлик зонаси ва Литани дарёси оралиғидаги ҳудуд ҳали ҳам қуролли гуруҳлар ва ҳарбий техникадан тўлиқ тозаланмаганини билдирган. Унга кўра, ушбу мақсадга сиёсий музокаралар орқали ёки сулҳ муддати тугаганидан сўнг ҳарбий амалиётларни давом эттириш орқали эришилиши мумкин.

 

Айни пайтда Ливан армияси Исроилни сулҳ битимини бузишда айблаб, мамлакат жанубидаги Хиём шаҳрига зарба берилганини маълум қилди.

 

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил ва Ливан расмийлари ўртасида ўн кунлик сулҳ бўйича келишувга эришилганини билдирган эди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.