Жаҳон

Россияда Путиннинг рейтинги кетма-кет олтинчи ҳафта пасаймоқда

Россия етакчисига бўлган ишонч даражаси 1,8 фоизга пасайиб, 72 фоизга тушган.

Россияда Путиннинг рейтинги кетма-кет олтинчи ҳафта пасаймоқда

Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази президент Владимир Путин фаолиятини маъқуллаш даражаси кетма-кет олтинчи ҳафта пасаяётганини қайд этди.

 

Марказ маълумотларига кўра, 6–12 апрель кунлари ушбу кўрсаткич 66,7 фоизни ташкил этиб, бир ҳафта ичида 1,1 фоизга камайган. Шу билан бирга, Путинга бўлган ишонч даражаси ҳам 1,8 фоизга пасайиб, 72 фоизга тушган.

 

Шунингдек, ҳукмрон “Ягона Россия” партиясининг қўллаб-қувватлаш даражаси 27,3 фоизгача камайган (–2,4 фоиз пункт). Айни пайтда Давлат Думасида вакилликка эга бошқа сиёсий кучлар рейтинги ўсиш динамикасини кўрсатмоқда.

 

Хусусан, “Янги одамлар” партияси 12,4 фоиз (+0,1 фоиз), Коммунистик партия (КПРФ) 10,9 фоиз (+0,6 фоиз), Либерал-демократик партия (ЛДПР) 10,8 фоиз (+0,3 фоиз), “Адолатли Россия” эса 5,2 фоиз (+0,3 фоиз) даражасида баҳоланган.

 

Бошқа бир социологик марказ — Public Opinion Foundation март ойида президент рейтинги пасайганини қайд этган бўлса, апрель ойида аксинча ўсиш кузатилганини маълум қилган. 17 апрель куни эълон қилинган ҳисоботга кўра, респондентларнинг 76 фоизи Путин фаолиятини ижобий баҳолаган (29 мартда — 74 фоиз).

 

Қайд этилишича, сўнгги ҳафталарда ҳар икки марказ сиёсий рейтингларни аввалгига нисбатан кечроқ эълон қилмоқда.

 

Мутахассислар Россияда Telegram мессенжерининг блокланиши ва айрим ҳудудларда мобил интернет чекловлари рейтинг пасайишига сабаб бўлиши мумкинлигини билдирган. Шунингдек, нархларнинг ошиши ва урушнинг салбий таъсири ҳам асосий омиллар қаторига киради.

 

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"