Ўзбекистон

“Ёввойи тўнғиз деб ўйлаганман” — Жиззахда овчи шеригини отиб қўйди

31 ёшли эркак уч нафар шериги билан Мирзачўлдаги дала майдонга ёввойи тўнғиз овлаш учун борган бўлган.

“Ёввойи тўнғиз деб ўйлаганман” — Жиззахда овчи шеригини отиб қўйди

 

Жиззах вилоятида ов пайтида эҳтиётсизлик оқибатида инсон ўлими билан якунланган ҳодиса юз берди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

 

Суд ҳукмида қайд этилишича, Самарқанд вилояти Иштихон туманида яшовчи 31 ёшли фуқаро Ғ.А. 2025 йил 5 октябрь куни уч нафар таниши билан ов қилиш мақсадида Жиззах вилояти Мирзачўл туманига борган. Улар туман ҳудудидаги Гулзор маҳалласига қарашли дала майдонида ёввойи тўнғиз овлашни режалаштирган ва овчилар қамишзор орасида турли жойларга беркинишган.

 

Ғ.А. беркиниб ўтирган вақтда унинг шериги Ў.М. қамишлар орасидан яқинлашган. Атроф қоронғи бўлгани сабабли Ғ.А. уни ёввойи ҳайвон деб ўйлаб, эҳтиётсизлик билан ов қуролидан бир маротаба ўқ узган. Отилган ўқ Ў.M.нинг бош миясининг орқа қисми чап томонига тегиб, оғир жароҳат етказган.

 

Жароҳатланган фуқаро зудлик билан шифохонага олиб борилган, бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, вафот этган.

 

Суд жараёнида расмий рўйхатдан ўтган ва икки йилдан буён овчилик билан шуғулланиб келган Ғ.А. айбига иқрор бўлиб, шеригини билмасдан отиб қўйганини билдирган. У ҳодиса вақтида атроф қоронғи бўлганини, марҳум яқин дўсти эканини айтиб, суддан енгиллик сўраган.

 

Мирзачўл тумани жиноят ишлари бўйича судининг ҳукми билан Ғ.А. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 102-моддаси 1-қисми (эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш) билан айбли деб топилди.

 

Суд ҳукмига кўра, унга 1 йил муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш ҳамда иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

custom img

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Шунингдек, хусусий автомашина гаражига яширилган 9,04 кг опий экстракцияси аниқланган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятидаги лойиҳаларни ишга туширди ва янгиларининг қурилишини бошлаб берди

Шаҳар ва туманларда 106 та янги лойиҳа ишга тушириш ва қурилишга тайёрлиги маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев "Жалолиддин Мангуберди" поездида Самарқанд шаҳридан Нарпай туманига борди

Президент Нарпай туманидаги тупроқсиз қулупнай етиштириладиган иссиқхона билан танишди.

custom img

Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

Рамазон ҳайити муносабати билан етказилган мазкур ёрдам Ҳайратонда мамлакат вакилларига топширилди.

custom img

Самарқандга яна 150 та электробус олиб келинади

Бунинг учун Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан 120 миллион доллар маблағ жалб қилиш режалаштирилган.

custom img

Президент Самарқанддаги ташрифини Ёшлар креатив паркидан бошлади

Шунингдек, давлат раҳбари немис тилини ўқитиш марказида бўлди ва экофаоллар билан ҳам суҳбатлашди.

custom img

Давлат грантида ўқиган битирувчилар учун мажбурий ишлаб беришнинг янги тартиби жорий қилиниши мумкин

Битирувчиларнинг мажбурий ишлаб бериш муддати таълим йўналиши хусусиятидан келиб чиқиб алоҳида белгиланади.

custom img

19 мартдан "метан заправкалар" узлуксиз ишлайди — Энергетика вазирлиги

Фарғона водийсидаги “метан заправкалар” фаолияти босқичма-босқич тикланаётгани маълум қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

“Ёввойи тўнғиз деб ўйлаганман” — Жиззахда овчи шеригини отиб қўйди