Илм-фан

Исроилда ёши минг йилдан ошадиган товуқ тухуми топилди

Археологлар Исроилнинг Явне шаҳрида қадимий тухумни топишга муваффақ бўлди.

Исроилда ёши минг йилдан ошадиган товуқ тухуми топилди

 

 

Ёши минг йилдан ошганига қарамай, тухум бутун ҳолатда топилган. Бу ҳақда Исроил Қадимий ёдгорликлар бошқармасига таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.

 

Бундан ташқари, археологлар ислом даврига оид учта суяк қўғирчоқларни топган, тахминларга кўра, уларни минг йиллар олдин болалар ўйнаган.

 

«Тухум пўстлоғи парчалари олдин ҳам топилган, масалан, Довуд шаҳрида, Кейсария ва Аполлонияда, бироқ тухум пўстлоғининг юпқалиги сабаб товуқ тухуми бутунлигича сақланиб қолмаган. Ҳатто бутун дунё миқёсида ҳам бу жуда ноёб топилма», — дейди доктор Ли Перри-Гал.

 

Ушбу топилмадан сўнг қазиш ишлари гидроэжекторлар — кучли сувости помпалари ёрдамида амалга оширила бошланган. Айрим археологларнинг таъкидлашича, артефакт оқава сувларга эга қудуқда бўлгани сабаб бешикаст сақланиб қолган.

 

Бироқ тухум қандай қилиб у ерда пайдо бўлганини аниқлаш ҳозирча имконсиз.

Ўзбекистон терма жамоаси 43-Болқон математика олимпиадасида тарихий натижани қайд этди

Ўзбекистон терма жамоаси 43-Болқон математика олимпиадасида тарихий натижани қайд этди

Жамоа аъзолари 5 та олтин медални қўлга киритди.

Ўзбек тили грамматикаси йигирма йил ичида ўзгариб кетиши мумкинми?!

Ўзбек тили грамматикаси йигирма йил ичида ўзгариб кетиши мумкинми?!

Бугун биз “тез тайёр матнлар”нинг жозибадор, аммо алдамчи даврига кирдик. Сунъий интеллект тақдим этаётган жумлалар дастлаб кўзга жуда бехато кўринади. Улар равон, тартибли ва эстетик жиҳатдан деярли нуқсонсиз кўринади. Бироқ, бу “бегона” матнларнинг энг асосий ва тўлдириб бўлмас камчилиги бор.

2026 йилда сунъий интеллект қайси соҳаларга кучли таъсир кўрсатади?

2026 йилда сунъий интеллект қайси соҳаларга кучли таъсир кўрсатади?

Мутахассислар сунъий интеллектга оид 5 та асосий прогнозини эълон қилди.

ИИВ Академияси курсанти МДҲ давлатлари орасида ўтказилган халқаро танловда ғалаба қозонди

ИИВ Академияси курсанти МДҲ давлатлари орасида ўтказилган халқаро танловда ғалаба қозонди

Танлов икки босқичда ўтказилган.

Саратонни бир неча дақиқада аниқловчи тест яратилди

Саратонни бир неча дақиқада аниқловчи тест яратилди

Бу ихтиро касаллик аломатлари пайдо бўлишидан олдин аниқлайди.

WhatsApp'да энди Telegram'га ўхшаш каналлар бўлади

WhatsApp'да энди Telegram'га ўхшаш каналлар бўлади

Мессенжер томонидан ишлаб чиқилган каталог орқали канални топиш ва унга обуна бўлиш мумкин.

Янги ўқув йилидан айрим йўналишларда сиртқи таълимга қабул бўлмайди

Янги ўқув йилидан айрим йўналишларда сиртқи таълимга қабул бўлмайди

Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори мавжуд.

Ҳаводан электр ишлаб чиқарадиган генератор яратилди

Ҳаводан электр ишлаб чиқарадиган генератор яратилди

У бир ҳафтада бир неча юз милливольтга тенг энергия ишлаб чиқара олди.